Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Жадидлар мероси – миллат маънавияти ва тараққиёти манбаи

Конференция давомида жадид маърифатпарварларининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни, уларнинг миллий уйғониш жараёнидаги хизматлари, илм-фан ва таълим тараққиётига қўшган ҳиссаси атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, уларнинг номлари ва хотирасини абадийлаштириш, тарихий меросини кенг тарғиб қилиш ҳ

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Жадидлар мероси – миллат маънавияти ва тараққиёти манбаи
Paylaş:

Конференция давомида жадид маърифатпарварларининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни, уларнинг миллий уйғониш жараёнидаги хизматлари, илм-фан ва таълим тараққиётига қўшган ҳиссаси атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, уларнинг номлари ва хотирасини абадийлаштириш, тарихий меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда ушбу бебаҳо маънавий бойликни ёш авлод онгига сингдириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди Таъкидланганидек, мустабид тузум даврида ноҳақ қатағон қилинган давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, маданият, санъат ҳамда адабиёт намояндаларининг номларини тиклаш, уларнинг жасорати ва матонати мисолида ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Айниқса, ёш авлодда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий меросга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда уларда мустаҳкам ғоявий иммунитетни қарор топтиришда жадид маърифатпарварларининг ибратли фаолияти алоҳида аҳамият касб этади – Асосий мақсад жадид маърифатпарварларининг илмий ва амалий фаолиятини чуқур ўрганиш, уларнинг бой ижодий меросини кенг тарғиб қилишдан иборат, – дейди Бухоро давлат педагогика институти ректори, профессор Баҳодир Маъмуров. – Ушбу нуфузли анжуман барчамизни маънавий огоҳликка чорлаб, улуғ аждодларимизнинг эзгу ғояларини улуғлашга, миллат равнақи ва жамият фаровонлиги йўлида фаол бўлишга даъват этади. Ўтмишдан сабоқ олган, аждодлари эъзозланган юртда эрк, ҳурлик ва озодлик учун курашган, миллат тақдири йўлида жонини фидо қилган ота-боболаримизнинг босиб ўтган шонли йўли келажак авлодлар учун ҳақиқий ибрат мактабидир. Шу маънода ХIХ асрнинг охири – ХХ аср бошларида Марказий Осиёда юзага келган жадидчилик ҳаракати ва жадид боболаримизнинг ибратли ҳаёт йўлини, улар қолдирган маънавий меросни тарғиб қилиш бугун ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга Халқаро илмий-амалий конференцияда хорижий мамлакатлар ҳамда республикамиздаги нуфузли олий таълим муассасаларининг етук олимлари, профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари фаол иштирок этдилар. Жумладан, АҚШнинг Мичиган университети профессори Темур Хўжа ўғли, Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, академик, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти директори Холбой Ибраимов, Бухоро давлат университети профессори Шодмон Ҳайитов, Бухоро давлат университети профессори, фалсафа фанлари доктори Абира Ҳусейнова, Бухоро давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Шодмон Воҳидов ҳамда бошқа қатор етук мутахассислар ўзларининг илмий маърузалари билан қатнашди Анжуман доирасида профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар томонидан тайёрланган тезислар ва илмий мақолалар тақдим этилди. Уларда Туркистон жадидчилик ҳаракатининг тарихий мероси, унинг бугунги жамият тараққиётидаги аҳамияти ҳамда миллий ўзликни англаш жараёнидаги ўрни юзасидан қатор илмий-назарий масалалар кенг муҳокама қилинди Мазкур халқаро илмий-амалий конференция жадид маърифатпарварларининг бой меросини чуқур ўрганиш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда тарихий хотирани асраш ва тарғиб этиш борасида муҳим илмий мулоқот майдонига айланди Конференция иши шуъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирилиб, унда турли йўналишлар бўйича илмий маърузалар, фикр-мулоҳазалар ва амалий таклифлар муҳокама қилинди Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат)