Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Ўзбекистонлик ўқувчилар дунёнинг биринчи рақамли университети — MIT талабаси бўлди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг икки нафар иқтидорли ўқувчиси: Элбек Зоҳиджонов ва Асилбек Суннатов дунёнинг энг нуфузли олийгоҳи ҳисобланган Массачусетс технология институтига (Massachusetts Institute of Technology — MIT) 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди Б

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Ўзбекистонлик ўқувчилар дунёнинг биринчи рақамли университети — MIT талабаси бўлди
Paylaş:

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг икки нафар иқтидорли ўқувчиси: Элбек Зоҳиджонов ва Асилбек Суннатов дунёнинг энг нуфузли олийгоҳи ҳисобланган Массачусетс технология институтига (Massachusetts Institute of Technology — MIT) 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати хабар берди Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 1861 йилда ташкил этилган MIT университети нуфузли QS жаҳон рейтингида кетма-кет 13 йилдан буён 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Университет муҳандислик, компьютер технологиялари, математика ва физика йўналишларида дунёдаги энг кучли илмий марказ ҳисобланади. Шу кунгача ушбу даргоҳдан 100 дан ортиқ Нобель мукофоти совриндорлари етишиб чиққан MIT университетига кириш дунё бўйича энг мураккаб жараёнлардан бири саналади. Ҳар йили минглаб даъвогарлар орасидан фақатгина 4 фоиз энг сара иқтидор соҳибларигина талабалик бахтига муяссар бўлади. Ўзбекистонлик ёшларнинг бундай юқори рақобатли муҳитда ғолиб чиқиши мамлакатимизда кейинги йилларда таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва Президент мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мактабларда яратилган замонавий тизимнинг амалий натижасидир Университетнинг 24 миллиард доллардан ортиқ молиявий жамғармаси ва кенг кўламли тадқиқот имкониятлари ёшларимизга жаҳон илм-фанининг энг олдинги сафларида бўлиш имконини беради Моҳигул Қосимова, ЎзА

Kaynak: uza.uz

Diğer Haberler

Ўзбекистонлик ўқувчилар дунёнинг биринчи рақамли университети — MIT талабаси бўлди | Tenqri