Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Ўзбекистон ва Тожикистон университетлари ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади

Хусусан, олий таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашиш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш ва талабалар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган ташаббуслар икки давлат муносабатларида муҳим аҳамият касб этмоқда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорлари

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Ўзбекистон ва Тожикистон университетлари ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Paylaş:

Хусусан, олий таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашиш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш ва талабалар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган ташаббуслар икки давлат муносабатларида муҳим аҳамият касб этмоқда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг III форуми доирасида икки мамлакат университетлари ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни назарда тутувчи қатор ҳужжатлар имзоланди Форум давомида 60 дан ортиқ шартнома, келишув ва меморандум қабул қилинди Имзоланган ҳужжатлар икки давлатнинг етакчи олий таълим ташкилотлари ўртасида таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Хусусан, олийгоҳлар ўртасида талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, академик мобиллик дастурларини амалга ошириш, халқаро конференция ва илмий анжуманларни биргаликда ташкил этиш каби масалаларни қамраб олади Мазкур форум икки мамлакат олий таълим тизими ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илмий-таълимий алоқаларни кенгайтириш ҳамда ёшлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди Муҳайё Тошқораева, ЎзА