UzA açısından Özbekistan - Avrupa ilişkileri
ЎзАнинг мазкур янги рукнида Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари – сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициявий лойиҳалар, маданий-гуманитар ҳамда таълим ва инновация соҳаларидаги шериклик масалалари атрофлича ёритиб борилади. Шу билан бирга икки томонл

ЎзАнинг мазкур янги рукнида Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари – сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициявий лойиҳалар, маданий-гуманитар ҳамда таълим ва инновация соҳаларидаги шериклик масалалари атрофлича ёритиб борилади. Шу билан бирга икки томонлама муносабатнинг бугунги ҳолати, амалга оширилаётган қўшма дастурлар ва истиқболли йўналишлар таҳлил қилинади. Бу эса ўқувчиларга мазкур ҳамкорликнинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ англаш, минтақавий ва глобал аҳамиятини баҳолаш имконини беради Испанияда Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиш модели юқори баҳоланди БАРСЕЛОНА /ЎзА/. Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Испанияда Жаҳон мобил конгресси (МWC) доирасида GSMA раҳбарияти ҳамда қатор йирик АТ-компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказди Вазир анжуманнинг очилиш маросимида иштирок этиб, бир қатор сессия ва давра суҳбатларида нутқ сўзлади. Хусусан, сунъий интеллектни тезкор ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади ҳамда Ўзбекистонда 2025 йил қабул қилинган қарорлар асосида сунъий интеллект миллий устувор йўналиш сифатида белгиланганини қайд этди Эътиборли жиҳати, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон ёндашувини телеком бозорининг реал шароитига мос, иқтисодий жиҳатдан асосли ҳамда инвестицияларни инфратузилмага йўналтиришга хизмат қилувчи модель сифатида юқори баҳоладилар Музокаралар давомида ҳамкорларга юртимизда дата-марказлар барпо этиш учун яратилган шароитлар, амалдаги имтиёзлар ва инвесторлар учун яратилган қулай механизмлар тақдим этилиб, ушбу йўналишларга сармоя киритиш таклиф қилинди. Шунингдек, конгресс доирасида илк бор Ўзбекистон “IT Park”и миллий стенди ташкил этилди Ўзбекистон – Латвия иқтисодий ҳамкорлиги янги босқичда ТОШКЕНТ /ЎзА/. Латвия делегациясининг юртимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Латвия транспорт вазири Атис Швинка ўртасида музокара ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон – Латвия Ҳукуматлараро комиссияси 9-йиғилиши ва икки мамлакат давлат идоралари ҳамда бизнес вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди Йиғинда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи, саноат кооперациясини кенгайтириш, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш, шунингдек рақамли технологиялар, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларидаги шериклик мавзулари муҳокама қилинди. 2025 йил якунига кўра 273,2 миллион долларни ташкил этган ўзаро савдо миқдорини 500 миллион долларга етказиш нияти тасдиқланди Конференцияда Латвиянинг “Latvijas dzelzceļš”, “Ventspils Free Port”, “Elektroniskie sakari”, “Intellog” ва “MGK Building” каби 20 дан ортиқ компаниясидан вакиллар иштирок этди Анжуман якунида ишбилармонлик ҳамкорлиги кенгашлари фаолиятини тиклаш тўғрисидаги меморандум ҳамда иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш бўйича Ҳаракатлар режаси имзоланди. B2B учрашувлар ўтказилиб, логистика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди Германияда WTTC билан ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувга эришилди БЕРЛИН /ЎзА/. ГФРдаги “ITB Berlin-2026” халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ва “World Travel & Tourism Council” (WTTC) раҳбари Глориа Гуэвара Манзо диёримизнинг ташкилот глобал ташаббусларидаги иштироки истиқболи ҳамда туризм соҳаси стандартини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди Хусусан, WTTC таҳлилий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, туризмнинг мамлакатимиз иқтисодиётига қўшган ҳиссасини аниқ баҳолаш, инвестиция имкониятини илгари суриш, етакчи халқаро меҳмонхона ва ресторанлар тармоғини жалб этиш, шунингдек республикамизнинг халқаро туризм бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди Учрашув якунида юртимизнинг WТТCга аъзо бўлиши мавзуси ҳам кўтарилиб, тузилма билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тайёрлаш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Ҳамкорлик доирасида туризм соҳасини чуқур таҳлил қилиш, WTTC аъзолари ва инвесторлар билан B2B, B2C учрашувлар ташкил этиш, инвестиция лойиҳалари ҳамда республикамиз туризм брендини WTTC платформаларида тақдим этиш, шунингдек барқарор ва рақамли туризм масалаларида эксперт кўмагини таъминлаш режалаштирилган Ўзбекистон делегацияси Швециянинг етакчи саноат компаниялари фаолияти билан танишди СТОКГОЛЬМ /ЎзА/. Жорий йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда йирик кон-металлургия корхоналари вакилларидан иборат делегация Швециянинг Эребро, Эскилстуна ва Вестерос шаҳарларида жойлашган етакчи саноат компанияларида бўлди, деб ёзган “Дунё” АА Таъкидланишича, вакилларимиз “Epiroc”, “Volvo Construction Equipment” ҳамда ABB компанияларини ишлаб чиқариш қуввати ва инновацион технологиялари билан яқиндан танишган. Шунингдек, “Kvarntorp Test Mine” синов дала майдонида замонавий кончилик ускуналари амалий намойишини кузатган Учрашувлар давомида Ўзбекистон кончилик ва саноат соҳасини модернизация қилиш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди Финляндия бизнес доиралари билан мулоқот ХЕЛЬСИНКИ /ЎзА/. Финляндияга ташрифи чоғида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов “Nokia”, “Wärtsilä”, EPSE, “East Office”, “Metso”, “Finnish Water Forum” каби 30 га яқин компания масъул вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказди – Энергетика, тоғ-кон, транспорт, ахборот технологиялари, муҳандислик ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳалар истиқболи ҳақида етакчи компаниялар вакиллари билан самимий суҳбатлашдик, – деб ёзган вазиримиз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлиги, айниқса B2B шаклидаги мулоқотларни йўлга қўйиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Бугунги мулоқот янги қўшма лойиҳалар ёрдамида мамлакатларимиз иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади, деб ишонамиз