Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Юрт ободлиги аввало маҳалладан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ, ушбу умумхалқ ҳашари мамлакатимиз ҳудудларини ободонлаштириш, атроф-муҳитни янада покиза ва файзли қилиш ҳамда маҳаллаларда бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда Мазкур ташаббус доирасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тарти

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Юрт ободлиги аввало маҳалладан бошланади
Paylaş:

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ, ушбу умумхалқ ҳашари мамлакатимиз ҳудудларини ободонлаштириш, атроф-муҳитни янада покиза ва файзли қилиш ҳамда маҳаллаларда бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда Мазкур ташаббус доирасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги жамоаси ҳам фаол иштирок этиб, агентлик ҳудуди ва унинг атрофида кенг кўламли ободонлаштириш ва тозалаш ишларини амалга оширмоқда. Ходимлар бинолар атрофи ва йўлакларни тартибга келтириб, мавжуд яшил ҳудудларни парваришлаш ишларини олиб бормоқда Хусусан, кўчатлар экилиб, дарахт ва гуллар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда асосий аҳамиятга эга бўлмоқда. Шу билан бирга, кўча ва йўлаклар ҳамда умумий майдонлар тартибга келтирилди, дарахтларга шакл берилди. Бу тадбирлар ҳудуднинг янада обод ва файзли кўринишга эга бўлишини таъминлайди Умумхалқ хашари доирасида амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар жамоа аъзоларининг ҳамжиҳатлиги ва фаоллигини намоён этади ҳамда юртимизни янада обод қилиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланади