Kalp sağlığı doğru beslenmeye bağlıdır
Сурункали юрак касалликларида юракнинг меъёрида ишлаши кўп ҳолларда тўғри ва соғлом овқатланишга боғлиқ Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволашда тавсия этиладиган парҳезнинг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали 1-шошил

Сурункали юрак касалликларида юракнинг меъёрида ишлаши кўп ҳолларда тўғри ва соғлом овқатланишга боғлиқ Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволашда тавсия этиладиган парҳезнинг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали 1-шошилинч кардиология ва терапия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор Э. Ҳамроев билан суҳбатлашдик – Юрак учун фойдали ва тўғри овқатланиш режимини қандай тузиш керак? – Аввало, овқат маҳсулотларининг сифатига алоҳида эътибор бериш лозим. Муваффақиятли парҳезнинг асоси – фойдали ва сифатли озуқа ҳисобланади. Овқат маҳсулотлари имкони борича табиий, турли кимёвий моддалар билан ишлов берилмаган, узоқ муддат совутгичларда сақланмаган бўлиши жуда муҳим. Шунингдек, уларни текширувдан ўтган, сифат сертификатига эга фермер хўжаликлари ёки ишончли савдо шохобчаларидан харид қилиш мақсадга мувофиқ Бундан ташқари, овқат маҳсулотлари миқдорига ҳам эътибор бериш керак. Юрак-қон томир тизими саломатлиги учун мева ва сабзавотларни истеъмол қилишда деярли чеклов йўқ. Мутахассислар ҳафтасига 500 граммгача ёғсиз гўшт маҳсулотлари (мол, парранда, қуён гўшти) ҳамда балиқ маҳсулотларини истеъмол қилишни тавсия этади. Балиқ таркибида юрак учун фойдали бўлган Омега-3 тўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд Шунингдек, бутун донли маҳсулотлар ва кепакли ундан тайёрланган макарон маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам фойдали ҳисобланади Овқат маҳсулотлари таркибида етарли миқдорда микроэлементлар бўлиши лозим. Юрак-қон томир тизимининг барқарор ишлаши учун рационга калий ва магнийга бой маҳсулотларни киритиш жуда муҳим. Калий юрак ритмини яхшилаб, юрак мушагини мустаҳкамлайди, магний эса томирлар эластиклигини таъминлаб, асаб тизимини тинчлантиради Калий микроэлементининг суткалик эҳтиёжи тахминан 3,6 граммни ташкил этади. Спортчиларда юрак ва мушакларга юклама катта бўлгани учун калийга бўлган талаб янада юқори бўлади. Калий туршак, қайнатилган картошка қобиғи, банан, дуккаклилар, петрушка, шивит, қовоқ, помидор ва ёнғоқларда кўп миқдорда учрайди Магнийнинг суткалик эҳтиёжи эса 400 миллиграмм ҳисобланади. Унинг асосий манбалари ёнғоқлар, дуккаклилар, кўкатлар, кунжут ва сут маҳсулотларидир – Юрак-қон томир тизимини озиқ-овқатнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун нималардан парҳез қилиш керак? – Энг аввало, тозаланган ёғлар ва қанд маҳсулотларини чеклаш зарур. Бундай маҳсулотлар семириш ва атеросклерозга мойилликни ошириб, юрак ишемик касаллигининг ривожланишига олиб келиши мумкин Ош тузи таркибида натрий элементи бўлиб, у организм тўқималарида суюқлик ушланиб қолишига ва томирлар спазмига сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида шишлар пайдо бўлишига ва қон босимининг ошишига олиб келади. Шу боис, тайёр ва консервланган озиқ-овқат маҳсулотларида туз миқдори юқори бўлгани учун уларни истеъмол қилганда қўшимча туз ишлатмаслик ёки жуда кам миқдорда ишлатиш тавсия этилади Ёғли гўшт маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш ҳам зарарли. Чунки ҳайвон ёғлари холестерин миқдорини ошириб, томир деворларида атеросклеротик бляшкалар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу эса қон айланиш тизимида бузилишларга, шунингдек моддалар алмашинувининг издан чиқишига олиб келади Фабрикада ишлаб чиқарилган нон-булка маҳсулотлари ва ширинликларда соғлиқ учун зарарли бўлган трансёғлар – маргарин ва кулинария ёғлари мавжуд. Бу моддалар ёғлар алмашинувини бузади. Шунингдек, ширинликлар таркибида қанд миқдори жуда кўп бўлиб, бу ортиқча вазн, атеросклероз ва қандли диабет каби касалликлар ривожланишига сабаб бўлиши мумкин Кофеин кўп миқдорда чой баргларида, кофе ва какао маҳсулотларида мавжуд. Уни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш юрак уришининг тезлашишига ва қон босимининг ошишига олиб келади. Шунинг учун юрак-қон томир касалликлари бор беморларга кофеинни чеклаш, яъни кунига 1–2 чашкадан оширмаслик тавсия этилади Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш ҳам томирлар спазмига, юрак ритмининг бузилишига ва атеросклероз ривожланишининг тезлашишига сабаб бўлади. Алкоголь миокарднинг озиқланишини бузиб, унинг заифлашишига олиб келади Агар миллий овқатланиш рационимизга назар ташласак, оқсил, ёғ ва углеводларни етарли миқдорда истеъмол қилаётган бўлсак-да, кўп ҳолларда микроэлементлар танқислиги кузатилади. Хусусан, кундалик овқатимизда кўкатлар, сабзавотлар ва ёнғоқ маҳсулотлари етарли даражада ишлатилмайди. Бу эса организмда калий ва магний танқислигига сабаб бўлиши мумкин Шунингдек, инсон ҳаёти давомида калий ва магний кўп сарф қилинадиган ҳолатлар – стресс, жисмоний зўриқиш, инфекциялар ва заҳарланишлар ҳам учраб туради. Айрим шароитларда, масалан, иссиқ ҳаво, кофе ва алкоголни кўп истеъмол қилиш, ёки сийдик ҳайдовчи препаратларни қабул қилиш пайтида ҳам организмда ушбу микроэлементларга бўлган эҳтиёж ортиб кетади Бундай ҳолатларда калий ва магний танқислигини бартараф этиш учун ушбу микроэлементларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, зарурат туғилганда махсус дори воситалари ёки биологик қўшимчалар қабул қилиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш мақсадга мувофиқ Зариф Комилов суҳбатлашди