Ёшларнинг фаоллиги кексаларга мадад бўлмоқда
“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ҳам уюшқоқлик билан ўтмоқда Президентимизнинг жорий йил 6 мартдаги “2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўткази

“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ҳам уюшқоқлик билан ўтмоқда Президентимизнинг жорий йил 6 мартдаги “2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарининг биринчи кунида вилоят аҳолиси фаол иштирок этиб, ўзлари яшаётган маҳаллалар, меҳнат қилаётган, таълим олаётган жамоалар ҳудудларини, ариқлар, кўча, хиёбон, қабристон ва зиёратгоҳларни тозалаш, умуман, катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда Хайрия ҳашари вилоятнинг ҳар бир гўшасини озода ва орасталигини, покиза ва ободлигини таъминлаш, халқимизнинг кексалар, етим-есирлар ва ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатишдек азалий қадриятлари давомийлигининг ёрқин намунаси бўлмоқда – Ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари вилоятимизда уюшқоқлик билан ўтмоқда, – дейди Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи Маҳаммаджон Нишонов. – Вилоятдаги 879 маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилади, зиёратгоҳ ва қабристонлар тозаланади, кўп қаватли уйлар, бинолар, ариқлар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилади. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилади, ногирон, ёлғиз яшовчи кексаларга моддий ёрдамлар кўрсатилади – Ҳашар халқимизнинг қадим ва ўзига хос қадриятларидан биридир. Шу боис ҳам, ушбу тадбирда каттаю кичик бирдек фаол қатнашмоқда. Хайрия ҳашари доирасидаги ишларда юртдошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, эҳтиёжманд кишиларга кўмак бериш, юртни обод қилишдек эзгу саъйи-ҳаракатлар ўз ифодасини топмоқда, - дейди Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Андижон вилоят бўлими раҳбари Ўктамжон Охунов Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Андижон вилоят бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, ҳашар давомида вилоятдаги 879 та маҳалладан 2 миллион нафарга яқин фуқаро қатнашади, уларнинг 988 минг нафарини ёшлар ташкил этади. Жумладан, 67 та зиёратгоҳ, муқаддас қадамжо, 972 та қабристон, умуман 2 минг гектардан зиёд майдон тозаланиб, ободонлаштирилиши режалаштирилган Шунингдек, 3 минг 671 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уй-жойлари таъмирланиб, 6 минг 859 та якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган ва ўзгалар парваришига муҳтож кишилар хонадонлари томорқа ерлари чопилиб, тартибга келтирилади Вилоятдаги қатор маҳаллаларда “Мен ҳам кўчат экаман” акциялари ўтказилиб, маҳалла ҳудудларидаги бўш турган ерларга, кўча четлари, ариқлар бўйларига, аҳоли хонадонларига мевали, манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари экилмоқда – Бугунги ҳашарда маҳалламиздаги 200 нафарга яқин ёшлар қатнашмоқда, – дейди Балиқчи туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Шоҳруҳбек Турғунбоев. – Ёшлар томонидан кўча ва гузарлар тозаланиб, ободонлаштирилмоқда, шунингдек, маҳалладаги ёлғиз яшовчи, ногирон инсонлар хонадонлари тартибга келтирилмоқда, томорқалари чопилиб, экин экишга тайёрлаб берилмоқда Наврўз байрами арафасида ўтказилаётган ҳашар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлишга, уни янада обод этиш иштиёқи билан яшашга, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтариш, миллий қадриятларимизни улуғлашга, юртимиздаги аҳиллик, меҳр-оқибат, тинчлик учун шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади Фахриддин Убайдуллаев Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари