Ёшларни мусобақаларга фаол жалб этиш масалалари муҳокама қилинди
Йиғилишда спорт вазири томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2026 йилги мавсумига старт берилгани таъкидланиб, ушбу йўналишдаги ишлар туманлар кесимида тақдим этилди. Ўтган мавсумда Тошкент шаҳри фаол қатнашгани ва бунда маҳалла ёшлар етакчиларининг ҳам ҳиссаси борлиги қайд этилди Шунингдек, “Бе

Йиғилишда спорт вазири томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2026 йилги мавсумига старт берилгани таъкидланиб, ушбу йўналишдаги ишлар туманлар кесимида тақдим этилди. Ўтган мавсумда Тошкент шаҳри фаол қатнашгани ва бунда маҳалла ёшлар етакчиларининг ҳам ҳиссаси борлиги қайд этилди Шунингдек, “Беш ташаббус паралимпиадаси” мусобақаларини самарали ташкил этиш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш ҳамда 2025 йилги “Президент олимпиадаси” натижалари муҳокама қилинди МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Тошматов жорий йилда 21 та спорт тури бўйича ўтказиладиган мусобақалар юзасидан тақдимот ўтказди Спорт вазирлиги томонидан жорий этилган “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими орқали ёшларни рўйхатга олиш ва ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди Йиғилиш якунида оммавий спорт қамровини кенгайтириш, ёшларни мусобақаларга фаол жалб этиш ва тизимдаги шаффофликни таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди