Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Kültür

Ёдгор Саъдиев Озарбайжоннинг “Мастер санъаткор” медали билан тақдирланди

Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев яна бир нуфузли мукофот билан тақдирланди Озарбайжон театр ходимлари иттифоқи идора ҳайъатининг қарорига кўра, таниқли санъаткор “Мастер санъаткор” медали билан мукофотланди Ушбу муко

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Ёдгор Саъдиев Озарбайжоннинг “Мастер санъаткор” медали билан тақдирланди
Paylaş:

Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев яна бир нуфузли мукофот билан тақдирланди Озарбайжон театр ходимлари иттифоқи идора ҳайъатининг қарорига кўра, таниқли санъаткор “Мастер санъаткор” медали билан мукофотланди Ушбу мукофот театр санъати ривожига улкан ҳисса қўшган, ўз ижоди ва маҳорати билан томошабинлар қалбидан жой олган санъаткорларга берилади Ёдгор Саъдиев ўзининг кўп йиллик ижодий фаолияти давомида нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа театр санъати ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда У ижро этган роллари, саҳналаштирилган спектакллари ҳамда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги фаолияти билан санъат аҳли ва томошабинлар ҳурматини қозонган Мазкур мукофот санъаткорнинг кўп йиллик меҳнати, театр санъатига садоқати ва халқаро миқёсдаги обрўсининг яна бир эътирофи бўлди Бу эътироф, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин ифодаси сифатида ҳам аҳамият касб этади Бугунги кунда Ёдгор Саъдиев раҳбарлик қилаётган Ўзбек Миллий академик драма театри мамлакатнинг етакчи маданий масканларидан бири бўлиб, унда миллий ва жаҳон драматургиясининг сара асарлари саҳналаштирилмоқда Театр жамоасининг ижодий ютуқларида ҳам санъаткорнинг тажрибаси ва раҳбарлик салоҳияти муҳим ўрин тутади Устоз санъаткорнинг “Мастер санъаткор” медали билан тақдирланиш Ёдгор Саъдиевнинг театрдаги хизматлари юқори баҳоланаётганини яна бир бор тасдиқлайди Бу эса келажакда ҳам янги ижодий изланишлар ва ютуқлар учун мустаҳкам замин яратади