Ватандошлар қувончи
Туркияда меҳнат фаолиятини олиб боришни истаган Ўзбекистонликлар учун яна бир муҳим қулайлик яратилди: ишлаш рухсати тартиби ўзгартирилди 2026 йил 1 мартдан бошлаб Туркия ҳудудида камида уч йил давомида узлуксиз яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароларига тўғридан-тўғри ишлаш рухсатномаси берила бошланд

Туркияда меҳнат фаолиятини олиб боришни истаган Ўзбекистонликлар учун яна бир муҳим қулайлик яратилди: ишлаш рухсати тартиби ўзгартирилди 2026 йил 1 мартдан бошлаб Туркия ҳудудида камида уч йил давомида узлуксиз яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароларига тўғридан-тўғри ишлаш рухсатномаси берила бошланди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги маълумотига кўра, мазкур қарор агентлик раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Туркия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Ведат Ишикхан ўртасида эришилган келишув асосида амалга оширилмоқда Аввалги тартибга мувофиқ, хорижликлар Туркияда ишлаш рухсатномасини олиш учун иш берувчи топиши, консуллик орқали махсус иш визасини расмийлаштириши ва электрон тизим орқали тасдиқ жараёнидан ўтиши лозим эди. Янги тартиб эса мамлакатимиз фуқаролари учун айни жараённи сезиларли даражада соддалаштирди ва ортиқча бюрократик тўсиқларни олиб ташлади Музокара доирасида томонлар Туркия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигига қарашли İŞKUR томонидан меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган касбларни марказлашган тарзда белгилаш ҳамда ушбу эҳтиёж ҳақида Ўзбекистон томонига расмий ахборот тақдим этишни назарда тутувчи алоҳида ҳужжат имзолашга ҳам келишган эдилар Масъуллар таъкидлашича, масалага бундай ёндашув меҳнат муҳожирлари ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, уларни расмий меҳнат бозорига жалб этиш ва ижтимоий кафолат таъминланишига қаратилган. Шубҳасиз, мазкур келишув қардош юртда меҳнат қилаётган, ишлашни режалаштираётган ҳамюртларимиз учун анчадан бери кутилган муҳим янгиликдир Истанбул шаҳрида 10 йилдан буён яшаётган Сабо Маъруфжонова ҳам ушбу қулайликни қувонч билан қабул қилди – 10 йилдан бери оилам билан шу ерда яшайман, – дейди у. – Яшашга ҳуқуқимиз бўлса-да, ишлаш учун рухсат (çalışma izni) ололмаганим сабабли давлат идораларида расман фаолият юритиш имконига эга эмас эдим. Муҳтарам Президентимизнинг Туркияга навбатдаги ташрифи ҳақидаги хабарни эшитиб, жуда қувондим. Ич-ичимдан бу гал юртдошларимиз учун албатта муҳим янгилик бўлишини ҳис қилгандим. Кўнглим сезган экан. Бу келишувдан кўпчилик хурсанд бўлди. Ҳукуматимиз ва Президентимизга чексиз миннатдорлик билдирамиз Сабо Маъруфжонованинг фикрича, янги тартиб нафақат ишлаш имкониятини кенгайтиради, балки инсон қадрини ҳам қўллаб-қувватлайди – Муҳими, энди ўзимизга ишонч пайдо бўлади, – дея сўзини давом эттирди ҳамюртимиз. – Қонуний ишлаш ҳуқуқи бўлса, келажак учун режа туза оламиз. Фарзандларимиз таълими, уй-жой масаласи, ижтимоий ҳимоя – барчаси барқарорлашади. Бу нафақат биз, балки Туркия жамияти учун ҳам фойдали. Биз хорижда ўзимизни ёлғиз ҳис қилмаймиз. Давлатимиз биз ҳақимизда қайғураётганини кўриб турибмиз. Мана шу – энг кучли мадад. Ишонамизки, бундай қадамлар икки қардош халқ ўртасидаги ришталарни янада мустаҳкамлайди Дарҳақиқат, ушбу янгилик юртдошларимиз томонидан янги имконият, қонунийлик, барқарорлик ва ижтимоий ҳимоя таъминланиши сари қўйилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда