Устувор вазифа: кимё маҳсулотлари экспорти ҳажми 720 миллион долларга етказилади
Учрашувда кимё саноатидаги мавжуд муаммолар, ишлаб чиқариш жараёнларида тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Тадбир очиқ мулоқот руҳида ўтгани тадбиркорларга ўз фикр ва ташаббусларини эркин билдириш имконини берди Таъкидланганидек, жорий

Учрашувда кимё саноатидаги мавжуд муаммолар, ишлаб чиқариш жараёнларида тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Тадбир очиқ мулоқот руҳида ўтгани тадбиркорларга ўз фикр ва ташаббусларини эркин билдириш имконини берди Таъкидланганидек, жорий йилда кимё маҳсулотлари экспорти ҳажмини 720 миллион долларга етказиш кўзда тутилмоқда. Шу боис, тармоқ олдида улкан вазифалар турибди. Қишлоқ хўжалиги учун зарур минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш мақсад қилинган. Хусусан, азотли ўғитлар ишлаб чиқаришни 1 миллион 120 минг тоннага, фосфорли ўғитларни 135 минг тоннага, калийли ўғитларни эса 222 минг тоннага етказиш бўйича ишлар бошланган Шу устувор вазифаларга асосан тадбирда кимё саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини белгиланган муддатларда ишга тушириш ва муаммоли масалаларни тезкор ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди Ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар томонидан тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, янги қувватларни ишга тушириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш юзасидан қатор таклифлар билдирилди Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар соҳани янада ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди