Uzayan savaş Trump'ı tereddüte düşürdü mü?
Дональд Трампнинг ўзи гарчи Эрон билан уруш тез орада тўхташини айтиб, “Қачонки мен хоҳласам, тугайди” деган бўлса-да, бунга ишонқирамай қараётганлар ортиб бораётганига кейинги воқеалар ҳам ишора қилмоқда “The Wall Street Journal” ёзишича, сўнгги пайт маслаҳатчилар Президентга жамоатчилик қўллаб-қу

Дональд Трампнинг ўзи гарчи Эрон билан уруш тез орада тўхташини айтиб, “Қачонки мен хоҳласам, тугайди” деган бўлса-да, бунга ишонқирамай қараётганлар ортиб бораётганига кейинги воқеалар ҳам ишора қилмоқда “The Wall Street Journal” ёзишича, сўнгги пайт маслаҳатчилар Президентга жамоатчилик қўллаб-қувватловини йўқотмаслик учун Эрон билан урушдан чиқиш йўлини излаш маслаҳатини беряпти Манбаларга кўра, Трамп Теҳрон таслим бўлишдан бош тортганига ҳайратланган. Унинг яқин доираси ҳарбий можародан чиқиш режасини ишлаб чиқиш ва буни АҚШ ҳарбийларининг мақсадга эришиши сифатида тақдим этиш зарур, деб ҳисоблайди. Таъкидланишича, уруш чўзилиб кетса, Эронга қарши амалиёт жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланишининг шундай ҳам паст даражаси янада тушиб кетиши мумкин – Бензин ва нефть нархи кўтарилса, бошқа маҳсулотлар ҳам қимматлашади, –дейди Трампнинг резидент бўлмаган иқтисодий маслаҳатчиси Стивен Мур. –Арзончилик аллақачон муаммо эканини ҳисобга олсак, айни ҳолат янада жиддий қийинчилик келтириб чиқаради Оқ уйда баҳс авжига чиқаётганини Исроил разведкаси ҳам тасдиқламоқда “Al-Monitor” Исроил Ташқи ишлар вазирлигидаги манбаларга таяниб, шундай жумлаларни келтиради: Исроил разведкаси Трамп маъмурияти ичида Эронга қарши ҳарбий амалиёт истиқболи борасида тобора кўп келишмовчилик қайд этмоқда Америка юқори лавозимларидаги айрим шахслар орасида амалиётнинг асл мақсади, яъни Эрон раҳбариятини ўзгартириш борасида ишончсизлик кучаймоқда. Шу боис можародан чиқишнинг турли йўллари кўриб чиқила бошлаган. Бунга асосий сабаб Ислом Республикасининг сиёсий тизими кучлибардош намойиш этаётганидир, дейди таҳлилчилар. Қолаверса, Эрон билан уруш АҚШ маъмуриятининг Яқин Шарқ стратегиясидаги бўшлиқларни ҳам кўрсатмоқда. “The National Interest” бу вазият Трамп учун ҳақиқий синовга айланганини таъкидлаган Вашингтон бир вақтнинг ўзида Теҳронга ҳарбий босимни сақлаб қолиш ва Қўшма Штатлар кенг кўламли қуруқликдаги амалиётга жалб қилинишининг олдини олишга уринмоқда. Буни Трамп баёнотидан ҳам билиш мумкин. Оқ уй мақсади Эрон ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш, ҳарбий босимни сақлаб қолиш ва чекланган кампанияни очиқ урушга айлантиришдан қочишдир Президентнинг ўзи илгари “ҳозирги шароитда музокарадан манфаатдор эмас”лигини айтган ва можаро фақат Эроннинг “ҳокимиятни сақлаб қолишга қодир армияси ёки раҳбарияти бўлмаганда”гина тугаши мумкинлигини таъкидлаган. Кўриниб турибдики, бундай ёндашув ҳарбий миссияни кенгайтирмасдан туриб, тўхтатувчи вариантларни кўриб чиқиш истагини намойиш этади Мақола муаллифлари минтақадаги АҚШнинг асосий ҳамкори ҳисобланган Бирлашган Араб Амирликларига ҳам алоҳида эътибор берган. Нашр ёзишича, уруш бошлангандан бери Эрон Америка базалари жойлашган Форс кўрфази мамлакатларига, жумладан БААга ракета ва дронлар билан зарба бермоқда. Амирликларнинг БМТдаги вакили бунинг натижасида мамлакат 1400 дан зиёд ҳужумга учрагани, натижада тинч аҳоли ҳалок бўлгани, фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилганини айтди АҚШнинг Яқин Шарқ стратегияси синовдалигига яна бир белги шуки, Америка сиёсатининг давомий муваффақияти нафақат Теҳронга босим ўтказиш, балки Вашингтоннинг минтақавий шерикларини ҳимоя қилиш қобилиятига ҳам боғлиқ. Эрон қаршилиги эса давом этаверади “Reuters” таҳлил қилишича, Эрон урушни “шафқатсиз чидамлилик мусобақасига” айлантириб, АҚШ ва Исроилни ҳолдан тойдиришга умид қилмоқда – АҚШ-Исроил ҳужуми ва муҳим шахслар ўлимига қарамай, ИИҚК ҳарбий амалиётни бошқариб, олдиндан режалаштирилган ниятларини амалга оширмоқда, уруш стратегияси ва мақсадини белгилаб, қатъий назоратни сақлаб қолмоқда, – дея таъкидлайди агентлик – Улар учун бу ҳаёт-мамот кураши. Бу тўлиқ кўламли уруш. Улар омон қолишлари хавф остида, деб ҳисоблашади. Улар яраланган йиртқичга ўхшайди, шунинг учун аввалгидан ҳам хавфлироқ, – дейди мутахассислар Эроннинг кўрфазга қарши ҳужуми ортидаги айни шундай фикрлаш тарзи Қатардан Саудия Арабистонигача бўлган энергия марказларига иложи борича кўпроқ иқтисодий зарар етказишни кўзлайди. Теҳрон энергия нархини ошириб, Ғарб иқтисодиёти учун молиявий қийинчилик яратиш орқали Қўшма Штатларни чекинишга мажбур қилишдан ҳам умидвор Воқеалар оқибат аллақачон сезилаётганини кўрсатмоқда. Нефть нархи кескин кўтарилмоқда, бензин нархи ошяпти. Иқтисодий оқибат ноябрь ойидаги оралиқ сайловга тўғри келганлиги сабабли Вашингтонда ички кескинлик ҳам кучаймоқда – Босим остида қолган Трамп охир-оқибат Олий Раҳбар ўлдирилиши, Эроннинг ядровий ва ракета салоҳияти ҳамда асосий ҳарбий инфратузилмаси йўқ қилиниши ғалаба эканини эълон қилиб, вазиятдан чиқиб кетишга уриниши мумкин, – демоқда айрим экспертлар Теҳрон учун эса шунчаки омон қолишни ҳам ғалаба ҳисоблайди. Стратегик инфратузилманинг салмоқли қисми вайрон қилинган тақдирда ҳам, раҳбарият тарихдаги энг йирик ҳарбий армиялардан бирига қарши тура олгани ва зафар қозонганини даъво қилиши мумкин Хўш Яқин Шарқ можораси яқин орада тугайдими? Яқинда “Bloomberg” дипломатик манбаларга таяниб “Эрон сулҳ тузишдан бош тортмаяпти, бироқ эҳтимолий келишувнинг бир қисми сифатида аниқ хавфсизлик кафолати талаб қилмоқда” деб ёзди. Кескинликни камайтириш чақириғига жавобан, Теҳрон вазиятни АҚШ ва Исроилдан ҳимоя воситаси сифатида кўриши, шунинг учун аниқ халқаро кафолатсиз сулҳ тузишга рози бўлмаслигини билдирган Таъкидланишича, Эрон томони ҳар қандай келишув АҚШ ва Исроил ҳарбий ҳаракатни қайта бошламаслиги, қуролланиш ёки янги ҳужумга тайёргарлик кўриш учун оралиқ вақтдан фойдаланмаслиги ҳақидаги мажбуриятни акс эттириши кераклигини таъкидлайди Шунингдек, Теҳрон ҳарбий ҳаракат тўхтагандан кейин ҳам кескинлик такрорланишининг олдини олиш учун келгуси дипломатик келишувларда айни кафолатни мустаҳкамлаш зарур, деб ҳисобламоқда С.Раҳимов, ЎзА шарҳловчиси