Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов бошчилигида Мудофаа ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Ҳарбий прокуратура вакиллари ҳамда экспертлар иштирокида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ҳарбий тайёргарлик ў

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
Paylaş:

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов бошчилигида Мудофаа ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Ҳарбий прокуратура вакиллари ҳамда экспертлар иштирокида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази ҳамда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Ҳарбий таълим факультетига ташриф буюриб, резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди Олий таълим муассасаларининг талабаларини ҳарбий тайёргарликка саралаш тадбирларининг ташкил этилиши, ҳарбий тайёргарлик бўйича талабаларга қурол - аслаҳалар ва ҳарбий техникалардан фойдаланишни ўргатиш, жисмоний тайёргарлигини ошириш, тактик тайёргарлиги, муҳандислик, ҳарбий топография ва оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш машғулотларининг ўтказилиши бўйича олиб борилаётган ишлар шулар жумласидан Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари олий таълим ташкилотларида ҳарбий таълим бўлинмалари штат жадвалини шакллантиришда педагогик лавозимлар ва ҳарбий штат бирликлари ўртасида узвийлик таъминлангани, ўқув моддий-техник базасининг тўлиқ жиҳозлангани билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратди Ўрганиш жараёнида ҳарбий тайёргарликни сифатли ташкиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, назарий олинган билимларни амалиётда мустаҳкамлаш зарурлиги юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди Ўрганиш натижалари қўмита мажлисида муҳокама қилинади

Kaynak: uza.uz

Diğer Haberler

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди | Tenqri