Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Трамп Ҳўрмуз бўғозини қўриқлаш учун халқаро коалиция тузмоқчи

Трампнинг айтишича, энергия нархлари ошиб бораётганига қарамай Эронга ҳужумлар яна бир неча ҳафта давом этиши мумкин. АҚШ президенти бу коалиция нефть танкерларини кузатиб бориш ва бўғозда тиқилиб қолган нефть кемаларини хавфсиз ҳудудгача чиқаришга ёрдам беришини айтди У якшанба куни бир неча давла

2 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Трамп Ҳўрмуз бўғозини қўриқлаш учун халқаро коалиция тузмоқчи
Paylaş:

Трампнинг айтишича, энергия нархлари ошиб бораётганига қарамай Эронга ҳужумлар яна бир неча ҳафта давом этиши мумкин. АҚШ президенти бу коалиция нефть танкерларини кузатиб бориш ва бўғозда тиқилиб қолган нефть кемаларини хавфсиз ҳудудгача чиқаришга ёрдам беришини айтди У якшанба куни бир неча давлатдан Ҳўрмуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш бўйича халқаро ташаббусга қўшилишни талаб қилганини маълум қилди. Уларнинг ҳарбий кемалари ва техникаси нефть танкерларини кузатиб бориш учун минтақага юборилиши режалаштирилмоқда. Президентнинг таъкидлашича, бу чоралар Эронда давом этаётган уруш туфайли жаҳон нефть бозорида юзага келаётган кескинлик сабабли зарур бўлиб қолган Трамп қайси давлатлар билан музокара олиб борилаётганини очиқламади, аммо бу мамлакатлар Яқин Шарқ нефтига жуда ҳам боғлиқ эканини айтди. Жаҳон нефтининг тахминан бешдан бир қисми айнан Ҳўрмуз бўғози орқали ташилади. Трампнинг сўзларига кўра, Хитой ўз эҳтиёжи учун зарур нефтнинг қарийб 90 фоизини айнан Ҳўрмуз бўғози орқали олади, АҚШ эса бу йўлдан жуда кам миқдорда нефть қабул қилади. Шу билан бирга, у Пекин коалицияга қўшиладими ёки йўқми, бу ҳақда изоҳ бермади Трампнинг айтишича, бошқа давлатлар ҳам минтақани қўриқлашда иштирок этса яхши бўлади ва АҚШ улар билан ҳамкорлик қилишга тайёр Аввалроқ, Трамп Хитой, Франция, Япония, Жанубий Корея ва Буюк Британияни бўғозни қўриқлаш учун АҚШ кучларига қўшилишга чақирган эди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий эса Теҳронга бир қатор давлатлар ўз кемалари учун хавфсиз йўлак таъминлашни сўраб мурожаат қилганини айтган. Унинг таъкидлашича, бу масала бўйича қарор Эрон ҳарбийлари томонидан қабул қилинади. Арағчийга кўра, баъзи мамлакатларга тегишли кемаларга аллақачон ўтишга рухсат берилган, аммо булар қайси мамлакатлар экани ҳақида маълумот бермаган. Шу билан бирга, у Ҳўрмуз АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан ташқари барча давлатлар учун очиқлигини таъкидлаган Трамп режаларига қўшилиши мумкин бўлган айрим давлатлар бу таклифга муносабат билдирган бўлса-да, ҳозирча ташаббусни қатъий қўллаб-қувватламаган. АҚШ энергетика вазири Крис Райт баъзи давлатлар билан мулоқот олиб борилаётганини ва Хитой бу масалада ҳамкор бўлишига умид билдирганини айтди Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси вакили эса бунга жавобан томонлар барқарор ва узлуксиз энергия таъминотини таъминлаш учун масъул эканини маълум қилиб, Пекин вазиятни юмшатиш мақсадида тегишли томонлар билан алоқаларни давом эттиришини билдирган Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги эса Трампнинг таклифини эътиборга олганини ва вазиятни АҚШ билан мувофиқлаштириб таҳлил қилишини маълум қилди. Трамп бу масалани пайшанба куни Оқ уйда Япония Бош вазири Санаэ Такаити билан учрашувда ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Европа, Ҳиндистон ва Осиёдаги ҳамкорлар билан кемаларни бўғоз орқали кузатиб бориш бўйича иш олиб борилаётганини айтган. Бироқ Париж бундай вазифани фақат жанглар пасайган тақдирдагина амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлаган Оммавий ахборот воситаларига кўра, Трамп бу масалани Кир Стармер билан ҳам муҳокама қилган, аммо Буюк Британия ҳозирча ташаббусга қўшилишга тайёр эмас Шу билан бирга, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари давом этмоқда. Икки давлат ҳам бир-бирининг муҳим инфратузилма ва ҳарбий объектларга зарбалар амалга оширилаётганини билдирмоқда Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Kaynak: uza.uz

Diğer Haberler

Трамп Ҳўрмуз бўғозини қўриқлаш учун халқаро коалиция тузмоқчи | Tenqri