Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Тожик матбуоти: Ўзбекистон – Тожикистон иттифоқчилиги янги босқичда

Минтақамиз ҳудудида давлатчилик муносабатлари шакллана бошлабдики, бу икки халқ маданий, иқтисодий ва дипломатик алоқаларни ривожлантириб келган. Бизни умумий тарих, маданият ва маънавий қадриятлар, ўзаро ҳурмат ҳамда яхши қўшничиликнинг кўп асрлик анъаналари боғлаб туради Яқинда Тожикистон Республ

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Тожик матбуоти: Ўзбекистон – Тожикистон иттифоқчилиги янги босқичда
Paylaş:

Минтақамиз ҳудудида давлатчилик муносабатлари шакллана бошлабдики, бу икки халқ маданий, иқтисодий ва дипломатик алоқаларни ривожлантириб келган. Бизни умумий тарих, маданият ва маънавий қадриятлар, ўзаро ҳурмат ҳамда яхши қўшничиликнинг кўп асрлик анъаналари боғлаб туради Яқинда Тожикистон Республикаси расмий нашри – “Жумҳурият” газетасида “Ўзбекистон – Тожикистон: Ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш йўлидаги ўзаро интилиш ва қатъий ирода” номли мақола эълон қилинди Муаллифлар икки қардош ўлкани тарихий, маданий ва иқтисодий ришталар боғлаб турган яқин қўшни сифатида таърифлар экан, сўнгги йилларда ўзаро муносабатлар мисли кўрилмаган даражага кўтарилганини алоҳида қайд этган. Хусусан, 2024 йил 18 апрелда имзоланган иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам асос яратгани таъкидланган Эътиборлиси, нашрда Марказий Осиёда шаклланаётган минтақавий ҳамкорлик моделида расмий Тошкент ва Душанбенинг фаол ролига алоҳида эътибор қаратилган. Муаллифлар фикрича, транспорт, савдо, логистика ва ресурслардан самарали фойдаланишга асосланган прагматик иқтисодий ҳамкорлик минтақа тараққиётининг асосий омилларидан бирига айланмоқда Шунингдек, мақолада 2025 йил Хўжанд шаҳрида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари томонидан уч давлат чегаралари туташ нуқтаси бўйича делимитация тўғрисидаги тарихий келишув имзолангани ҳам тилга олинади. Муаллифлар ушбу қарор Фарғона водийсидаги кўп йиллик масалаларни ҳал қилиш йўлида муҳим қадам бўлганини таъкидлайди Қолаверса, нашрда икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар, жумладан, театр гастроллари, қўшма фестиваллар ва ижодий лойиҳалар халқлар ўртасидаги яқинликни янада мустаҳкамлаётгани баён этилган Бундан ташқари, экологик ҳамкорлик масаласига ҳам урғу берилиб, музликларни муҳофаза қилиш, биохилма-хилликни асраш ва ноёб ҳайвонот турларини ҳимоя қилиш борасидаги минтақавий ташаббуслар умумий манфаатга хизмат қилиши таъкидланган. Жумладан, 2025 йил 23 ноябрда Самарқандда “Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция” (CITES) доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг қўшма декларацияси қабул қилинганига эътибор қаратилиб, ноёб тоғ экотизимига эга Ўзбекистон ва Тожикистон қор қоплони, Бухоро буғуси ва бошқа нодир турларни биргаликда ҳимоя қилишга келишиб олганига урғу берилган Дарҳақиқат, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари фақат икки давлат эмас, балки бутун Марказий Осиёда барқарорлик, ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда