Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Ватан ҳимояси каби шарафли бурчни адо этиш арафасидаги 766 нафар вилоят йигитлари ушбу тадбирда иштирок этди. Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳарбий хизматчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бўлажак аскарларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари қатнашди

Ватан ҳимояси каби шарафли бурчни адо этиш арафасидаги 766 нафар вилоят йигитлари ушбу тадбирда иштирок этди. Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳарбий хизматчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бўлажак аскарларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари қатнашди Сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жисмонан бақувват, маънан етук бўлиб камол топишига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, ҳарбий хизмат Ватан олдидаги муқаддас бурч эканини таъкидлади. Тадбир давомида бўлажак аскарларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, фарзандларининг Ватан ҳимоясига отланаётганидан фахр туйишларини билдирди Яқинлари билан хайрлашган ёшлар тантанали равишда ҳарбий қисмларга кузатилди Наврўз умумхалқ байрами арафасида Нурафшон шаҳрида ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, аҳолига қулай шароитлар яратиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда. Хусусан, 6-сонли ЭДМТТ биносида кенг кўламли таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди Мазкур муассаса 2026 йил 2 мавсум "Ташаббусли бюджет" дастури доирасида 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ ютиб олиб, лойиҳа асосида бинонинг ички ва ташқи қисмларини тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жараёнда муассасанинг хоналарида замонавий ва қулай шароитлар яратилди, ташқи кўриниши ҳам тўлиқ янгиланди Ушбу ижтимоий объектнинг янгиланган ҳолда очилиши ҳудуд аҳолиси, ота-оналар ҳамда болажонлар учун катта қувонч бағишлади Тошкент вилоят прокуратураси томонидан ҳудудда саноатни ривожлантириш ҳамда саноат корхоналарининг муаммоларини ҳал этишга қаратилган вазифалар ижроси юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди Унда, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт котибият мудири, саноат корхоналари билан ишлаш тизимини жорий қилиш бўйича вилоят ва мониторинг штаблари ишчи гуруҳ аъзолари, иқтисодий ўсиш суръати пасайган 38 та йирик саноат корхона раҳбарлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот масъуллари иштирок этди Мутахассислар ва тадбиркорлар билан мулоқотда саноат корхоналари билан ишлаш тизимини жорий қилиш бўйича вилоят ва ҳудудий штаблар фаолияти танқидий муҳокама қилинди. Жойларда саноат корхоналари муаммоларини аниқлаш ва уларнинг тизимли ҳал этилиши, фаолиятини кенгайтириш ҳамда уларга қўлланилаётган имтиёзларни кенг татбиқ қилиб бориш билан боғлиқ вазифалар белгиланди Шунингдек, кун тартибидаги масала юзасидан масъулларнинг изоҳлари тингланиб, бу борада уларга кўрсатмалар берилди ҳамда келгусидаги вазифалар ижроси назоратга олинди