Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги боғи барпо этилди
Ушбу тадбирнинг асосий мақсади маҳаллаларни ободонлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳолининг табиат билан уйғун яшашини рағбатлантиришдан иборат Мазкур тадбирда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Уларнинг ёрдамида амалга оширилган ишлар давомида 100 туп

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади маҳаллаларни ободонлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳолининг табиат билан уйғун яшашини рағбатлантиришдан иборат Мазкур тадбирда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Уларнинг ёрдамида амалга оширилган ишлар давомида 100 туп дарахт кўчатлари экилиб, ҳар бир дарахтга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, вазирлик боғи ташкил этилиб, дарахтларни парвариш қилиш ва сувлаш тизимлари яратилди Барпо этилган вазирлик боғи нафақат маҳаллаларда яшил муҳитни кенгайтириши, балки аҳоли учун дам олиш ва табиат билан яқин мулоқот қилиш имкониятини ҳам тақдим этади. Дарахт экиш, боғ барпо этиш ва суғориш тизимларини яратиш ишлари умумхалқ хашари доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларининг узвий давоми бўлиб, жамоатчиликни аҳоли ҳаётидаги ижобий ўзгаришларга жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга