Тиббиёт хабарлари
Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Зарур амалиётлар маркази давлат муассасаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Тад

Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Зарур амалиётлар маркази давлат муассасаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти вакиллари иштирок этди 2026 йил 1 мартдан бошлаб қарийб 2000 га яқин номдаги дори воситаларининг чакана нархлари пасайтирилгани ҳамда дорихоналар томонидан ушбу дори воситалари белгиланган референт нархларда сотилиши лозимлиги яна бир бор таъкидланди Шунингдек, айрим дорихоналарда референт нархлардан юқори нархларда дори воситалари сотилаётгани аниқлангани, натижада ваколатли органлар томонидан қонунчиликка мувофиқ айрим дорихоналар лицензиялари бекор қилингани ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, дорихоналарда референт нархларга риоя этилиши ҳамда электрон рецепт тизими асосида дори воситалари берилишини назорат қилиш мақсадида сирли харидор усули асосида текширувлар амалга оширилиши маълум қилинди Миллий тиббиёт марказининг тажрибали ортопед-жарроҳи Рошан Асвар ва унинг жамоаси нафақат юртимиз, балки хорижий давлатлардан келаётган беморларга ҳам юқори малкали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Замонавий жарроҳлик усуллари ҳамда илғор тиббий технологиялар асосида амалга оширилаётган амалиётлар натижасида кўплаб беморлар соғлиғини тиклаб, фаол ҳаётга қайтмоқда. Марказ мутахассислари томонидан ортопедия ва трамватология йўналишида мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилиб, беморларга халқаро стандартлар асосида даволаш хизматлари тақдим этилмоқда Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, “Баҳодир Ялангтўш” маҳалла фуқаролар йиғини, Қорасув кўчасида жойлашган “SHAXNOZA-L”масъулияти чекланган жамиятига тегишли дорихонада лицензия талаб ва шартларининг бузилганлиги ҳолати аниқланди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораториялари таҳлиллари натижасига кўра, мазкур дорихонадан олинган 8 турдаги дори воситасининг сифатини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги ва 6 турдаги дори воситаси давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум бўлди. Ҳолат бўйича марказ томонидан дорихона лицензиясини бекор қилиш тўғрисида Самарқанд туманларо иқтисодий судига киритилган даъво аризаси қаноатлантирилди. Натижада жамиятга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2023 йил 22 майда берилган лицензия бекор қилинди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, мазкур дорихона манзили ва қонун бузилишига бевосита алоқадор ходимлар лицензияси тугатилган дорихоналар ҳамда ходимларнинг ягона реестрига киритилди