Tıbbi haberler
Айниқса, жигар трансплантациясининг мунтазам йўлга қўйилиши шифохона фаолиятида энг муҳим ютуқлардан бири бўлди. Эътиборлиси, бундай мураккаб амалиёт бошланганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай, 2025 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида марказ мутахассислари томонидан 200 га яқин мураккаб жи

Айниқса, жигар трансплантациясининг мунтазам йўлга қўйилиши шифохона фаолиятида энг муҳим ютуқлардан бири бўлди. Эътиборлиси, бундай мураккаб амалиёт бошланганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай, 2025 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида марказ мутахассислари томонидан 200 га яқин мураккаб жигар кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли бажарилди Хусусан, шу кунларда муассасанинг малакали трансплантолог-жарроҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида илк бор бундай ноёб амалиёт ўтказилди Шунингдек, марказнинг бир гуруҳ мутахассислари Оролбўйидаги олис туманларда бўлиб, кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси ёрдамида 6000 нафардан ортиқ аҳолида кўплаб мураккаб текширув ва кардиохирургик операцияларни амалга оширди Шунингдек, Марказининг бир гуруҳ мутахассислари хизмат сафари доирасида Хитой Халқ Республикасида бўлиб, замонавий тиббиёт муассасалари фаолияти ҳамда илғор тиббий технологиялар билан яқиндан танишмоқда Сафар давомида марказ ходимлари “International Medical” тиббиёт мажмуасида бўлиб, ушбу клиникада йўлга қўйилган замонавий диагностика ва даволаш усуллари, юқори технологияли тиббий ускуналар ҳамда беморларга кўрсатилаётган хизматлар билан яқиндан танишди Ташриф жараёнида икки томон мутахассислари ўртасида тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича ўзаро мулоқот ўтказилиб, замонавий клиник бошқарув тизими, инновацион даволаш технологиялари ҳамда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган ёндашувлар юзасидан тажриба алмашилди Мутахассислар, шунингдек, клиниканинг турли бўлимлари фаолияти, рақамли тиббиёт тизимлари, беморлар учун яратилган қулай шароитлар ҳамда халқаро стандартларга мос тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари билан ҳам танишди Мазкур ташриф халқаро тиббий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни амалиётга жорий этиш орқали мамлакатимизда тиббий хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади 2026 йилнинг 10-13 март кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Зарур амалиётлар маркази - GxP" давлат муассасасида марказ мутахассислари учун "Сифат менежменти тизими: ISO 9001:2015 халқаро стандарти талаблари" мавзусида махсус ўқув курси бўлиб ўтди Ўқув курси доирасида иштирокчиларга сифат менежменти тизимини ташкил этишнинг замонавий ёндашувлари, ISO 9001:2015 халқаро стандарти талаблари ҳамда уни амалиётга самарали жорий этиш механизмлари бўйича назарий ва амалий билимлар берилди Тадбирдан кўзланган асосий мақсад муассасанинг ички бошқарув тизимини модернизация қилиш ҳамда иш жараёнларини оптималлаштиришдан иборат бўлди Таъкидландики, "Зарур амалиётлар маркази" давлат муассасаси учун халқаро стандартларга мувофиқ иш юритиш шаффоф ва юқори самарали бошқарув тизимини шакллантириш йўлидаги муҳим стратегик қадам ҳисобланади. Ходимлар малакасини ошириш орқали халқаро илғор тажрибаларни марказнинг кундалик фаолиятига интеграция қилиш имконияти яратилди. Бу эса ўз навбатида мамлакат фармацевтика бозорида муомалада бўлган дори воситаларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга хизмат қилади Ибн Сино жамоат фонди раиси Нозимхон Маҳмудов ва Сеул тиббиёт университети вакили Др.Сонгнинг учрашуви бўлиб ўтди 6-11 апрель кунлари Ўзбекистонга Сеул миллий университети стоматология факультетидан 22 нафар кореялик профессор жарроҳлар келиши кутилмоқда. Ушбу ташриф жараёнида Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 1 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга бепул хайрия (51 та жарролик муолажаси: "лаб ва танглай ёриғи", протез қўйиш) ўтказилиши кутилмоқда Жарроҳлик муолажалари ижтимоий ёрдамга муҳтож, кам таъминланган ва нуқсони бор болаларда ўтказилади Бу билан Ибн Сино жамоат фонди ва Сеул тиббиёт университети ҳамкорлиги асосида давлатимизга тахминан 170 минг АҚШ доллардан ошиқ тиббий ижтимоий гуманитар ёрдам берилади Ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Фонд ва Университет ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш келишиб олинди Тошкент давлат тиббиёт университетида “SIMULCON 2026” халқаро конференцияси ўтказилди Конференция доирасида тиббий таълим жараёнида замонавий симуляцион технологияларни қўллашга бағишланган тренинглар, амалий машғулотлар ва маҳорат дарслари ташкил этилмоқда. Хусусан, дастурдан травмалар пайтида шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича “Олтин соат” симуляцион тренинги, эмпатик мулоқот кўникмаларини ривожлантириш, симуляция асосида ўқув машғулотларини режалаштириш, замонавий жарроҳлик кўникмалари бўйича машғулотлар, ҳамширалар учун инқироз ҳолатларида ресурсларни бошқариш, юрак-ўпка реанимацияси бўйича мусобақа каби қатор йўналишлар ўрин олган Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида гамификация усулларидан фойдаланиш, стандартлаштирилган беморлар билан мулоқот кўникмаларини ўргатиш, сунъий интеллект асосида симуляцион моделлаштириш ҳамда жарроҳлик кўникмалари бўйича мастер-класслар ҳам ўтказилмоқда Икки кун давом этган конференция доирасида профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар учун назарий ҳамда амалий машғулотлар ташкил этилиб, симуляцион таълимнинг замонавий усуллари бўйича ўзаро тажриба алмашилди Таъкидланганидек, мазкур халқаро конференция тиббий таълим тизимида инновацион ёндашувларни жорий этиш, бўлажак шифокорларнинг амалий кўникмаларини такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади Моҳигул Қосимова тайёрлади