Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Тиббий-санитария ёрдамининг янги тизими ва тиббий суғурта механизмлари ҳудудларда қандай йўлга қўйилган?

Таъкидланганидек, Навоий вилоятида 2025 йил 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бошланган 2025 йилда 61 давлат тиббиёт муассасаси билан 1,4 триллион сўмлик тиббий хизматлар хариди бўйича шартномалар тузилган Мазкур шартномаларга асосан бирламчи тиббий-санитария ёрдами

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Тиббий-санитария ёрдамининг янги тизими ва тиббий суғурта механизмлари ҳудудларда қандай йўлга қўйилган?
Paylaş:

Таъкидланганидек, Навоий вилоятида 2025 йил 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бошланган 2025 йилда 61 давлат тиббиёт муассасаси билан 1,4 триллион сўмлик тиббий хизматлар хариди бўйича шартномалар тузилган Мазкур шартномаларга асосан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари бириктирилган аҳоли сони ва таркибига кўра “аҳоли жон бошига”, шифохоналар эса бажарилган иш ҳажмига асосан “ҳар бир даволанган ҳолат” тўлов усуллари бўйича молиялаштирилган Реимбурсация дастури асосида ҳисобот даврида 142 минг беморга дорихоналардан бепул берилган 28 турдаги дори воситаларининг қийматини қоплаш учун 4,2 миллиард сўм дорихоналарга тўлаб берилган Аҳолининг 95 фоизи оилавий поликлиникалар кесимида DMED ахборот тизими орқали бириктирилиб, оилавий поликлиника ва фуқаро ўртасида шартномавий муносабатлар йўлга қўйилган Кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш учун аҳоли оилавий шифокорга мурожаат қилиши лозим. Даволаш ва ташхислаш стандартларига мувофиқ тор соҳа шифокорларига ва зарур ҳолларда шифохоналарга йўлланмалар берилиши керак Кундузги шифохоналардаги ўринлар сони 14 фоизга оширилиб, ушбу ўринларда даволанган беморлар сони 30 фоизга кўпайган Мажлисда вилоятда аҳолининг кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиши, тиббий кўриклардан ўтказилиши, зарур ҳолларда шифохоналарга электрон йўлланма олиши ва йўлланма асосида тор соҳа шифокори томонидан кўрикдан ўтказилиши йўлга қўйилганлиги сенаторлар томонидан таъкидланди Бироқ, сенаторлар қайд этишича, аҳоли дори воситалари электрон рецепт асосида кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилиши, кафолатланган тиббий хизмат пакетидан фойдаланиш тартибидан етарли даражада хабардор эмас. Оқибатда беморлар стационар муассасаларга тегишли йўлланмасиз мурожаат қилишда давом этмоқда Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий бригада аъзоларининг тушунтириш-тарғибот ишлари етарли бўлмагани оқибатида эса онкогематологик касалликлар, кўкрак бези ҳамда бачадон бўйни саратонини эрта аниқлашга қаратилган текширувлар белгиланган муддатларда ўтказилмаяпти Мажлисда шифокорларнинг электрон ахборот тизими билан ишлаш бўйича малака ва амалий кўникмаларини ошириш, бирламчи тиббиёт муассасалари ходимлари, патронаж ҳамширалар томонидан аҳолига тиббий суғурта тизимининг афзалликлари ҳақида тушунтириш-тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш зарурлиги бўйича тавсиялар берилди Мажлис якунида тиббий суғурта тизимини жорий этишни такомиллаштиришга қаратилган қарор қабул қилинди