Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Темурий маликалар: Сарой Мулк хоним (+видео)

Сарой Мулк хоним чиғатой улусига мансуб мўғул хонларидан Қозонхоннинг қизи бўлиб, 1341 йилда туғилган. Қозонхон тахтдан азл этилиб, қатл қилинган чоғда Сарой Мулк хоним ҳали беш ёшда эди. Сарой Мулк хоним балоғатга етгач, 1355 йилда Мовароуннаҳр ҳукмдори амир Қозоғоннинг набираси амир Ҳусайн билан н

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Темурий маликалар: Сарой Мулк хоним (+видео)
Paylaş:

Сарой Мулк хоним чиғатой улусига мансуб мўғул хонларидан Қозонхоннинг қизи бўлиб, 1341 йилда туғилган. Қозонхон тахтдан азл этилиб, қатл қилинган чоғда Сарой Мулк хоним ҳали беш ёшда эди. Сарой Мулк хоним балоғатга етгач, 1355 йилда Мовароуннаҳр ҳукмдори амир Қозоғоннинг набираси амир Ҳусайн билан никоҳланади 1370 йилда соҳибқирон Амир Темур жангда амир Ҳусайнни енгиб, уни қатл қилдиргач, Мовароуннаҳр ҳукмронлигини ўз қўлига олади. Соҳибқирон Амир Темур мақтулнинг ҳарамидаги маликалар орасидан Қозонхоннинг қизи — Сарой Мулк хонимни, Баён Сулдузнинг қизи — Улус Оғони, Хизр Ясурийнинг қизи—Ислом Оғони ҳамда Тағой Туркон Хотунни танлаб олиб, идда муддати уч ой ўтгач, ўз никоҳига киритади Соҳибқирон Амир Темур Сарой Мулк хонимни ўз никоҳига киритгач, "кўрагон" унвонига мушарраф бўлди. Кўрагон ибораси мўғулча сўз бўлиб, "куёв" деган маънони ифодалайди. Зеро, Сарой Мулк хоним мўғул хонларидан бирининг қизи бўлгани туфайли соҳибқирон Амир Темур мўғул хонининг куёви, яъни "Амир Темур Кўрагон" номини олган эди Соҳибқирон Амир Темур малика Сарой Мулк хонимни ўз никоҳига киритгунга қадар, ҳарамида бошқа хотинлари ҳам бор эди. Лекин хон авлодига мансуб Сарой Мулк хоним ҳарамдаги барча маликалардан улуғроғи ҳисобланиб, "катта хоним" ёхуд "Бибихоним" деган унвонга ноил бўлади. Албатта, бундай эъзозга мушарраф бўлиш учун ақл-заковат, дид-фаросат, фикрлаш доирасининг улканлиги бош омил бўлган. Зотан, тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Сарой Мулк хоним замонасининг юксак идрокли, фаросатли, тадбиркор ва ақл-заковат соҳибаси, ҳусн-латофат бобида ҳам беназири эди Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий юришларида Сарой Мулк хоним кўпинча бирга юрган. Тарихий манбаларнинг якдиллик билан берган маълумотларига кўра, ўта зийрак, тадбиркор Сарой Мулкхоним салтанатни бошқаришда вужудга келган айрим муаммоларни ҳал қилишда ўзининг оқилона маслаҳатлари билан фаол қатнашган. Амир Темур Сарой Мулк хонимга ошкора бўйсунмаса-да, бироқ унинг оқилона маслаҳатларига ўзида қандайдир эҳтиёж сезиб турган Сарой Мулк хоним қурдирган мадраса XIV аср охири ва XV аср бошларида Самарқанддаги мадрасалар орасида улкан ва маҳобатлилиги жиҳатидан ажралиб турган. Мадрасага замонасининг етук мударрислари тайинланиб, улар толибларга диний ва дунёвий илмлардан дарс берганлар Афсуски, Сарой Мулк хоним мадрасаси узоқ турмади. Ривоятларга кўра XVI аср охирида Бухоро амири Абдуллахоннинг темурийларга хусумати туфайли, махсус фармон билан мадрасани буздириб ташлади. Фақат мадраса ёнига қурилган мақбарагина сақланиб қолган Самарқандда машҳур Бибихоним масжиди жомеъси ҳам бор. Бу масжидни Амир Темур Ҳиндистон юришидан қайтиб келгач, 1399—1404 йиллар мобайнида ўзининг улуғ бекаси Сарой Мулк хонимга атаб қурдирган. Бинобарин, бу "Бибихоним" масжиди жомеъйи номи билан машҳур бўлган. Масжиди жомеъ Марказий Осиёдаги обидаларнинг энг йириги саналади Соҳибқирон Амир Темур Сарой Мулк хонимдан фарзанд кўрмаган. Аммо соҳибқирон ўз ўғли Шоҳруҳ Мирзони, суюкли набиралари Муҳаммад Султон Мирзо, Халил Султон Мирзо, Улуғбек Мирзо ва бошқа мирзоларни бевосита зукко Сарой Мулк хоним тарбиясига топширган эди 1405 йил 8 февралда соҳибқирон амир Темур Ўтрорда вафот қилгач, Самарқанд тахтига унинг набираси Халил Султон Мирзо (1384—1411) ўтирди. Ибн Арабшоҳнинг берган маълумотига кўра, Халил Султон Мирзонинг хотини Шод Мулк бегим 1408 йилда Сарой Мулк хонимни заҳарлаб ўлдирган. Сарой Мулк хонимнинг жасадини ўзи қурдирган мадрасаси ёнидаги мақбарага "тош тобут"га солиб, мўмиёланиб дафн қилинган Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА