Талаба-ёшлар ҳашарда фаол
Андижон давлат педагогика институтида ҳам “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик ва фаолликда ўтмоқда Ҳашарда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этиб, таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш ишлари

Андижон давлат педагогика институтида ҳам “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик ва фаолликда ўтмоқда Ҳашарда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этиб, таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқда Тадбир давомида институт ҳудуди ва унга туташ майдонларда тозалаш ишлари амалга оширилди. Яшил ҳудудлар тартибга келтирилиб, гулзорлар парвариш қилинди, йўлаклар ва дам олиш масканлари ободонлаштирилди. Шунингдек, бўш майдонларга манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди Бундан ташқари, талабалардан ташкил топган волонтёрлар жамоаси институтга яқин маҳаллаларда ҳам тозалаш ишларида иштирок этди Айтиш жоизки, умумхалқ хайрия ҳашари доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари таълим муассасаси ҳудудини янада кўркам этиш, талабалар учун қулай ва соғлом муҳит яратишга хизмат қилмоқда Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА