Тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди
Учрашувда хорижда юз бераётган геосиёсий ўзгаришлар шароитида экспорт ва транзит юклар ташувида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар муҳокама қилинди. Шунингдек, айрим халқаро йўналишларда логистика талабларидаги ўзгаришлар ва уларнинг тадбиркорлар фаолиятига таъсири ҳам кўриб чиқилди Тадбирда тадб

Учрашувда хорижда юз бераётган геосиёсий ўзгаришлар шароитида экспорт ва транзит юклар ташувида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар муҳокама қилинди. Шунингдек, айрим халқаро йўналишларда логистика талабларидаги ўзгаришлар ва уларнинг тадбиркорлар фаолиятига таъсири ҳам кўриб чиқилди Тадбирда тадбиркорлар қўшни давлатлардан айрим маҳсулотларни олиб киришда қўшимча тўловлар жорий этилиши, темир йўл логистикаси хизматлари нархлари ҳамда товарларнинг божхона қийматини белгилашдаги мавжуд масалалар бўйича мурожаат ва таклифлар билдирди Божхона бошқармаси бошлиғи ушбу масалаларни атрофлича ўрганиш, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш ва тегишли таклифларни Божхона қўмитасига киритиш бўйича масъул ходимларга топшириқлар берди Шунингдек, тадбиркорларга божхона соҳасида яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш ва маҳаллий корхоналар фаолиятини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди Жорий йилнинг биринчи икки ойи давомида Сирдарё вилоятида 33 нафар тадбиркор мазкур режимдан фойдаланиб, 28,6 млн. долларлик товарларни қайта ишлаш режимига жойлаштирди. Натижада қайта ишлаш орқали тайёр бўлган 25,4 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Шунингдек, авваллари ушбу режимдан фойдаланмаган 15 та корхона ҳам 16 млн. долларлик товарларни қайта ишлаш режимига киритди Учрашув давомида божхона ходимлари тадбиркорларга божхона аудити, қайта ишлаш бўйича шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва улар ҳисобини юритиш тартиблари ҳақида атрофлича тушунтириш берди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди ва амалий йўл-йўриқлар билан таништирилди – Ушбу учрашув тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва божхона соҳасида яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунча беришда муҳим аҳамият касб этди, – деди Божхона бошқармасининг Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш шуъбаси катта инспектори Назирқул Қодирқулов Тадбир якунида иштирокчилар божхона соҳасидаги имкониятлар ва янги шарт-шароитлар тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилишини таъкидлашди