Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Соҳибқироннинг сўнгги манзили

Амир Темур мақбараси – Самарқанднинг энг қадимий ва сайёҳлар оқими юқори бўлган тарихий ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Бу азиз масканда буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур мангу қўним топган Мақбара қурилиши Амир Темур томонидан 1404 йили бошланган бўлиб, Соҳибқироннинг набираси Мирзо Улуғбек ҳ

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Соҳибқироннинг сўнгги манзили
Paylaş:

Амир Темур мақбараси – Самарқанднинг энг қадимий ва сайёҳлар оқими юқори бўлган тарихий ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Бу азиз масканда буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур мангу қўним топган Мақбара қурилиши Амир Темур томонидан 1404 йили бошланган бўлиб, Соҳибқироннинг набираси Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида якунланган Мақбара Самарқанднинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, XIV аср охирида Амир Темурнинг набираси Муҳаммад Султон томонидан қурилган мадраса ёнида тикланган. 1403 йилда Кичик Осиёга бўлган ҳарбий юришда тўсатдан касалликдан вафот этган шаҳзоданинг жасади Самарқандга олиб келинган ва мадрасанинг жануб томонидаги даҳмага дафн қилинган. Сўнг Амир Темур шаҳзодага мақбара қуриш ҳақида фармон беради ва даҳма устига саккиз қиррали бино барпо этилади Амир Темур вафотидан сўнг Шоҳруҳ Мирзо Ҳиротни пойтахт қилиб, ўғли Мирзо Улуғбекни Самарқандга ҳоким этиб тайинлайди. Мирзо Улуғбек бобосига ҳурмат юзасидан ушбу саккиз қирралик мақбарани темурийлар дафн қилинадиган масканга айлантиради Мақбара битгач, Амир Темурнинг маънавий устози Мирсайид Бараканинг қабри ҳам бу ерга кўчирилиб, Соҳибқироннинг бош томонига дафн этилади. Шунингдек, мақбарага Шайх Саййид Умар, Мироншоҳ Мирзо, Шоҳруҳ Мирзо, Мирзо Улуғбек ва унинг гўдаклигида вафот этган икки фарзанди – Абдулла ва Абдураҳмонлар ҳам дафн қилинган Амир Темур ва темурийлар мангу қўним топган мақбара доимо зиёратчилар билан гавжум. Шу боис, Ўзбекистон маданияти тарихи музейида сақланаётган темурийларга оид бир қатор экспонатлар ҳам мақбарага жойлаштирилган Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Kaynak: uza.uz

Diğer Haberler

Соҳибқироннинг сўнгги манзили | Tenqri