Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Ekonomi

Сенатор: фармацевтикада аниқ стратегия белгилангани нафақат аҳоли, балки иқтисодий хавфсизлик учун ҳам жуда муҳим

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов шу ҳақда муносабат билдирди: – Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт хизматлари сифатини ошириш ва дори воситалари таъминотини яхш

9 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Сенатор: фармацевтикада аниқ стратегия белгилангани нафақат аҳоли, балки иқтисодий хавфсизлик учун ҳам жуда муҳим
Paylaş:

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов шу ҳақда муносабат билдирди: – Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт хизматлари сифатини ошириш ва дори воситалари таъминотини яхшилаш масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда Йиғилишда таъкидланганидек, фармацевтика соҳаси инсон саломатлиги, аҳоли ҳаёт сифати ва мамлакат иқтисодий хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ стратегик тармоқ ҳисобланади Шу боис, кейинги йилларда мазкур соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг кўламли имкониятлар яратилди. Натижада ўтган тўққиз йилда тармоққа 1,8 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 140 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди. Бугунги кунда мамлакатимизда 300 дан ортиқ фармацевтика корхонаси фаолият юритмоқда, уларнинг 58 таси бевосита дори воситалари ишлаб чиқаради Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан фармацевтика соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Жорий йилда тармоққа камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, маҳаллий дори воситалари улушини 2030 йилгача 70 фоизга етказиш ва келгуси беш йилда экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга олиб чиқиш мақсадлари белгилангани соҳани стратегик йўналиш сифатида ривожлантиришга қатъий сиёсий ирода мавжудлигини кўрсатади Шу билан бирга, фармацевтика корхоналари фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди. Жумладан, 1 апрелдан бошлаб янги фармацевтика лойиҳалари учун ер солиғи, фойда ва мол-мулк солиғи бўйича бир қатор имтиёзлар жорий этилиши тадбиркорлар учун янада қулай муҳит яратади Биологик фаол қўшимчалар ва косметика воситалари ишлаб чиқарувчилар учун хомашё ва ускуналар импортида бож имтиёзлари берилиши эса маҳаллий ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга хизмат қилади Йиғилишда технологиялар трансферини жадаллаштириш ва хорижий фармацевтика компанияларини мамлакатимизга жалб қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди Импорт қилинаётган дори воситаларининг салмоқли қисми бир нечта йирик хорижий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келиши ҳисобга олиниб, уларнинг ишлаб чиқаришини Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича аниқ ташаббуслар илгари сурилди Бу эса нафақат импорт ўрнини босиш, балки дори воситалари нархини арзонлаштириш ва ички бозорда рақобатни кучайтириш имконини беради Фармацевтика соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш масаласи ҳам муҳим вазифа сифатида белгиланди. Шу мақсадда “Тошкент фарма парк” ҳудудида Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ташкил этилиши, клиник тадқиқотлар маркази ва замонавий лабораториялар барпо этилиши соҳада инновацион ривожланиш учун янги имкониятлар очади. Бу орқали маҳаллий олимлар томонидан яратилган янги препаратларни амалиётга жорий этиш тизими янада такомиллашади Шу билан бирга, фармацевтика маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, ноқонуний ва контрафакт дори воситалари айланмасига қарши курашни кучайтириш бўйича ҳам қатъий чоралар белгиланди. Бу эса мамлакатимизда дори воситалари бозорида шаффофлик ва ишончни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади Умуман олганда, мазкур видеоселектор йиғилиши фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ стратегик йўналишларни белгилаб берди. Энг муҳими, бу қарорлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, дори воситалари таъминотини яхшилаш ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади Президентимиз раҳбарлигида фармацевтика тармоғини модернизация қилиш, технологиялар трансферини жадаллаштириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича белгиланган вазифалар яқин йилларда соҳанинг мутлақо янги босқичга кўтарилишига мустаҳкам замин яратади