Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Президент 3-мис бойитиш фабрикаси фаолиятига старт берди

Ўзбекистон 2030 йилга қадар ишлаб чиқаришни олтинда 175 тоннага, кумушда 500 тоннага, уранда 15 минг тоннага, мисда 500 минг тоннага етказишни мақсад қилган Бу борада амалга оширилаётган 22 миллиард долларлик лойиҳалар доирасида яратиладиган 40 мингга яқин юқори даромадли иш ўринлари ёшлар учун кат

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Президент 3-мис бойитиш фабрикаси фаолиятига старт берди
Paylaş:

Ўзбекистон 2030 йилга қадар ишлаб чиқаришни олтинда 175 тоннага, кумушда 500 тоннага, уранда 15 минг тоннага, мисда 500 минг тоннага етказишни мақсад қилган Бу борада амалга оширилаётган 22 миллиард долларлик лойиҳалар доирасида яратиладиган 40 мингга яқин юқори даромадли иш ўринлари ёшлар учун катта имконият бўлади — Ҳозир республика фаолларига мурожаат қилмоқчиман. Ёшларга етказинглар: ўқисин, излансин, бундай корхоналарда ишлаб, ҳаётда муносиб ўрнини топсин! — деди Президентимиз Бугун ишга туширилаётган 3-мис бойитиш фабрикаси Янги Ўзбекистоннинг тоғ-кон ва металлургия саноатини янги технологик босқичга олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирилди Давлатимиз раҳбари фабрикани қуришда фаол иштирок этаётган барча ишчи-ходимлар, қурувчи ва машинистлар, муҳандис ва технологлар, геолог ва кончилар, ўзининг тажрибаси ва касбий салоҳияти билан ёшларга устозлик қилаётган фахрийлар, лойиҳага ўз ҳиссасини қўшаётган хорижий ҳамкорларга чуқур миннатдорчилик билдирди. Фабриканинг янги меҳнат жамоасига эса келгуси ишларида улкан зафарлар тилади Маросимда комбинат ишчилари, меҳнат фахрийлари, профессор-ўқитувчилар сўзга чиқди. Президентимиз фабрика фаолиятига старт берди

Kaynak: uza.uz

Diğer Haberler

Президент 3-мис бойитиш фабрикаси фаолиятига старт берди | Tenqri