Пойтахтда зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар сони 24,7 фоизга кўпайган
Таҳлилларга кўра, 2026 йил январь-февраль ойларида пойтахтда ҳимоя ордери олган шахслар сони 886 нафарни ташкил этган. 2025 йилга нисбатан зўравонлик содир этганлар 20,1 фоизга ошган, жабрланган хотин-қизлар сони эса 24,7 фоизга кўпайган Ўтган йилнинг мос даврида тузатиш дастурига йўналтирилган шах

Таҳлилларга кўра, 2026 йил январь-февраль ойларида пойтахтда ҳимоя ордери олган шахслар сони 886 нафарни ташкил этган. 2025 йилга нисбатан зўравонлик содир этганлар 20,1 фоизга ошган, жабрланган хотин-қизлар сони эса 24,7 фоизга кўпайган Ўтган йилнинг мос даврида тузатиш дастурига йўналтирилган шахслар сони 10 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йил бу кўрсаткич нолга тенг Ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрида 2026 йилда энг кўп ҳимоя ордери берилган Шайхонтоҳур, Учтепа, Яккасарой туманларидаги мутасаддилар фаолияти жойларга чиқиб ўрганилди Бундан ташқари, шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда бирламчи кўмак хоналари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази фаолияти ҳам таҳлил этилмоқда Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда