Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасида креатив иқтисодиёт субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, улар учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар яратиш назарда тутилган Муҳокама жараёнида депутат Сайёра Имомова қонун лойиҳасида айрим хорижий контрагентларга солиқ имтиёзлари б

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди
Paylaş:

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасида креатив иқтисодиёт субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, улар учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар яратиш назарда тутилган Муҳокама жараёнида депутат Сайёра Имомова қонун лойиҳасида айрим хорижий контрагентларга солиқ имтиёзлари берилишига оид нормалар юзасидан фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, миллий маданият ва қадриятларни тарғиб этишда маҳаллий мутахассислар имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш муҳим Қонун ташаббускорлари мазкур норма хорижий мутахассисларга устуворлик беришни англатмаслигини таъкидлади. Изоҳланишича, айрим ҳолларда замонавий технология ва тажрибаларни жалб этиш мақсадида хорижий мутахассислар иштирокида лойиҳалар амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга, бундай имтиёзлар икки томонлама солиққа тортиш ҳолатларининг олдини олишга ҳам хизмат қилади Шунингдек, фракция аъзоси Шокиржон Аҳмедов давлат харидлари тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгартишлар юзасидан асослантиришлар етарли даражада келтирилмаганига эътибор қаратди. У бундай нормалар қабул қилинган тақдирда, уларнинг аниқ мезонлари ва чекловларини белгилаш зарурлигини таъкидлади Муҳокамалар давомида қонун ташаббускорлари лойиҳадаги мавжуд айрим техник хатоликларни ишчи гуруҳ доирасида бартараф этишларини маълум қилди Муҳтарама Комилова, Аслиддин Алижонов

Kaynak: uza.uz

Diğer Haberler

Қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди | Tenqri