Orta Asya'nın en büyük bakır üretim tesisi Almalyk'te faaliyet gösteriyor
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрда қабул қилинган “Олмалиқ КМК”АЖнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида самарадорлигини ошириб бораётган корхона бугунги кунда минерал-хомашё базасини кенгайтириб, барқарор ривожланмоқда Корх

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрда қабул қилинган “Олмалиқ КМК”АЖнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида самарадорлигини ошириб бораётган корхона бугунги кунда минерал-хомашё базасини кенгайтириб, барқарор ривожланмоқда Корхонанинг тўрт гектардан зиёд майдонда жойлашган 3-мис бойитиш фабрикаси таркибидаги корпус йилига 917 минг тоннага яқин мис концентрати ишлаб чиқариш қувватига эга. Замонавий саноат пресс-фильтрлари, насос агрегатлари, шлам ва сув айланма тизимлари ўрнатилган. Ускуналар халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, юқори самарадорлик ва энергия тежамкорлиги билан ажралиб туради Давлатимиз раҳбари 16 март куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида барпо этилган Мис концентратини фильтрлаш корпусида бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди – Корпусда умумий 5 та пресс-фильтрдан 3 таси тўлиқ ишга туширилган, яна 2 таси ишга туширишга ҳозирланмоқда. Мажмуанинг асосий хусусиятларидан бири рақамли ечимлар ва сунъий интеллект элементларига асосланган тўлиқ автоматлаштирилган бошқарув тизимидир. Фабриканинг Фильтрлаш корпусида флотация жараёнидан келган мис концентратини қабул қилиш, қуюлтириш, фильтрлаш, тиндирилган сувни ажратиш ва қайта ишлаб чиқаришга юбориш амалиёти бажарилади. Шунингдек, тайёр мис концентратини сақлаш ёки кейинги қайта ишлаш босқичига узатиш каби технологик жараёнлар амалга оширилади, – деди Мис концентратини фильтрлаш корпуси бошқарувчиси Умид Аюбов Дарҳақиқат, ишлаб чиқариш занжири “ақлли завод” тамойиллари асосида қурилган фабрика бугун нафақат Ўзбекистон, балки бутун жаҳонда мисни қайта ишлаш бўйича йирик мажмуага айланди Ёқубжон МЕЛИБОЕВ(видео)
Diğer Haberler

Paralimpik şampiyonu: "Sporun Onurlu Ustası" unvanını kendime bayram hediyesi olarak aldım
yaklaşık 5 saat önce
Stone Chronicle Müzesi'nde "Çerçevenin Ötesi" adlı kapsamlı sanat sergisi açıldı
yaklaşık 5 saat önce