Наврўз байрами муносабати билан қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилади
19, 23 ва 24 март кунлари "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари ҳаракатланади. Жадвалга мувофиқ, Тошкент марказий темирйўл вокзалидан поезд соат 06:10 да жўнайди. Бухоро темирйўл вокзалидан эса соат 18:08 да қайтиб ҳаракатланади Шунингдек, 20, 21 ва 22 март кунлари “Т

19, 23 ва 24 март кунлари "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари ҳаракатланади. Жадвалга мувофиқ, Тошкент марказий темирйўл вокзалидан поезд соат 06:10 да жўнайди. Бухоро темирйўл вокзалидан эса соат 18:08 да қайтиб ҳаракатланади Шунингдек, 20, 21 ва 22 март кунлари “Тошкент — Самарқанд — Тошкент” йўналишида ҳам қўшимча поездлар қатнови ташкил этилади. Ушбу рейслар жадвалига кўра, Самарқанд вокзалидан «Афросиёб» поезди соат 10:55 да жўнайди. Тошкент марказий вокзалидан эса соат 13:56 да ҳаракатланади Маълум қилинишича, байрам кунларида йўловчилар оқими сезиларли ошиши сабабли қўшимча поездлар жорий этилмоқда. Бу эса мамлакатнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишни режалаштираётган фуқаролар учун янада қулай имконият яратади Йўловчилар темирйўл чипталарини «Ўзбекистон темир йўллари»нинг расмий веб-сайти, мобиль иловаси ёки темирйўл кассалари орқали харид қилишлари мумкин


