Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Nadia Zakarian: Ülkeler arasındaki işbirliği aynı zamanda insanların iletişimine ve güvenine de dayanıyor

Айниқса, бунда ҳалол туризм, оилавий дам олиш ва маданий мерос йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболли йўналишлардан бири сифатида баҳоланади Ушбу давлатга ташкил этилган пресс-тур доирасида Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Малайзия туризм агентлиги халқаро тарғибот бўлими катт

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Nadia Zakarian: Ülkeler arasındaki işbirliği aynı zamanda insanların iletişimine ve güvenine de dayanıyor
Paylaş:

Айниқса, бунда ҳалол туризм, оилавий дам олиш ва маданий мерос йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболли йўналишлардан бири сифатида баҳоланади Ушбу давлатга ташкил этилган пресс-тур доирасида Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Малайзия туризм агентлиги халқаро тарғибот бўлими катта ёрдамчи директори Надиа Закариан билан суҳбатимизда икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлик алоқалар ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз борди –Суҳбат аввалида мамлакатларимиз ўртасида туризм соҳаси бўйича ҳамкорликлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Бу соҳада қандай саъй-ҳаракатлар бошланган? –Давлатларимиз ўртасида дўстона алоқалар мустаҳкамланаверсин. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, туризм фақат иқтисодий соҳани эмас, балки халқлар ўртасидаги ўзаро тушуниш, маданий яқинлик ва дўстликни мустаҳкамлашда ҳам муҳим ўрин тутади. 2025 йилда икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум (MoU) имзоланди. У турли маданий соҳаларда тажриба алмашишга туртки берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланади Мазкур ҳамкорлик халқаро санъат фестиваллари, симпозиумлар ва икки томонлама семинарлар каби платформалар орқали амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу меморандум маданиятни замонавий дипломатиянинг муҳим қисми сифатида ривожлантиришга қаратилган икки давлат интилишини акс эттиради. Шунингдек, бу Малайзиянинг маҳаллий креатив индустрияни қўллаб-қувватлаш сиёсатига мос келади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга хизмат қилади Шунингдек, 2025 йилда қарийб ўттиз нафар малайзиялик туризм компанияларидан иборат делегация юртингизга ишчи ташриф билан борди. Бундан кўзланган мақсад эса ушбу соҳа бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва имкониятларни ўрганишга қаратилди Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Туризм қўмитаси кўмагида ташкил этилди. Бир ҳафталик сафар давомида делегация Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Жиззах каби асосий туристик манзилларга ташриф буюрди. Улар маданий мерос объектлари, исломий туристик жойлар ва туристик инфратузилма лойиҳалари билан танишди. Шу билан бирга, давлат идоралари ва бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, янги туристик маҳсулотлар ва маркетинг ташаббусларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Делегация Куала-Лумпурдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейс билан келгани ҳам авиақатновларнинг аҳамиятини яна бир бор намоён этди Албатта, бу каби тадбирлар томонларнинг соҳа истиқболини белгилашда катта имконият –Сўнгги пайтларда Ўзбекистондан Малайзияга борувчи сайёҳлар сони қандай динамикани кўрсатмоқда? – 2025 йилда Марказий Осиё бозори олдинги даврга нисбатан анча ижобий ўсишни намоён этди. Бу ўсишга, аввало, янги тўғридан-тўғри авиақатновлар очилиши катта таъсир кўрсатди. Хусусан, 2025 йил 16 октябрда “AirAsia” авиакомпанияси Тошкент - Куала-Лумпур йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта амалга ошириладиган рейсни йўлга қўйди. Шунингдек, 2025 йил 15 декабрда “Batik Air Malaysia” авиакомпанияси Тошкент - Лангкави йўналиши бўйича ҳафтасига бир марта қатнайдиган рейсни ишга туширди. Бу йўналишлар транспорт имкониятларини яхшилаб, Малайзияни минтақада жозибадор туристик манзил сифатида танитишга хизмат қилди Асосан оилавий саёҳатчилар, сокин пляж дам олишини афзал кўрадиган туристлар ҳамда ҳалол туризм ёки мусулмонларга мўлжалланган саёҳат турларига қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Бундан ташқари, фаол дам олиш турларига ҳам қизиқиш ортиб бормоқда. Туристлар треккинг, тоғ велосипедида сайр қилиш ёки табиий манзараларни фаол тарзда ўрганишни ҳам кўпроқ танламоқда – Марказий осиёлик сайёҳлар учун Малайзиядаги қайси шаҳарлар энг қизиқарли ва жозибадор ҳисобланади? Уларнинг диққатини жалб қилувчи асосий омиллар нималар? – Малайзия меҳмонларига турли хил таассуротлар, манзиллар ва фаолият турларини таклиф эта олади. Хусусан, Лангкави манзарали ороллари билан машҳур бўлиб, денгиз бўйида дам олишни истайдиган туристлар учун жозибадор маскан ҳисобланади Куала-Лумпур эса замонавий шаҳар муҳити, бой маданий ҳаёт ва шоппинг имкониятлари уйғунлашган марказ сифатида саёҳатчиларни ўзига жалб этади. Пуло-Пинанг (Пенанг) маданий ва гастрономик таассуротларни қадрлайдиган туристлар учун машҳур манзиллардан бири ҳисобланади. Камерон-Хайлендс ҳудуди серҳашам табиати ва салқин иқлими билан ажралиб туради. Сабаҳ штати эса маданият, табиат ва фаол дам олиш имкониятлари уйғунлашган минтақа сифатида туристлар учун катта қизиқиш уйғотади Менинг фикримча, маданий ва диний ўхшашликлар Малайзия ва Ўзбекистон ўртасидаги туристик алмашувни мустаҳкамлашда жуда муҳим ўрин тутади. Саёҳат қилувчилар кўпинча фақат диққатга сазовор жойларни кўришни эмас, балки маданиятлар яқинлигини ҳис қилишни ҳам исташади. Бундай муҳит саёҳатчиларда ишонч уйғотади ва саёҳат йўналишини танлашдаги тўсиқларни камайтиради Ўзбекистонлик туристлар Малайзияда ҳалол таомлар, ибодат жойлари ва ижобий маданий муҳит мавжудлигини билган ҳолда саёҳат қилишга осон қарор қабул қиладилар. Шу билан бирга, малайзияликлар ҳам Ўзбекистоннинг бой исломий мероси, тарихий мадрасалар, масжидлар ва ислом илми тараққиётидаги ролига катта қизиқиш билдирмоқда – Туризм соҳаси Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қай даражада ҳисса қўша олади? – Кўп ҳолларда туризм икки мамлакат ўртасидаги ўзаро тушунишга олиб борадиган илк қадам бўлади. Ҳукуматлар ўртасида расмий келишувлар имзоланишидан олдин ҳам одамлар саёҳати ва маданий алмашуви натижасида бир-бири билан яқинлашади Масалан, тошкентлик бир оила Куала-Лумпурга саёҳат қилса ёки малайзиялик сайёҳ Самарқанднинг тарихий кўчаларида сайр қилса, улар уйига янги таассуротлар ва дўстлик хотиралари билан қайтади. Туризм авиакомпаниялар, туроператорлар, меҳмонхоналар, ҳалол сертификатлаш ташкилотлари ва маданий муассасаларни бирлаштириб, ҳамкорлик учун кенг имкониятлар яратади. Шунингдек, у таълим алмашинуви, ёшлар дастурлари ва маданий ташаббуслар учун ҳам янги йўлларни очади Натижа шуки, туризм бизга бир ҳақиқатни эслатади: давлатлар ўртасидаги муносабатлар фақат сиёсатга эмас, балки одамлар ўртасидаги мулоқот ва ишончга ҳам таянади. Малайзияда айтилган “Selamat Datang” ва Ўзбекистонда айтилган “Xush kelibsiz” сўзлари нафақат табрик, балки халқлар ўртасидаги самимий меҳмондўстлик рамзидир. Мухтасар айтганда, туризм икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева суҳбатлашди