Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Мурожаатларни юзаки ўрганган ёки ишни қуйи тизимларга асоссиз йўналтирган раҳбарларга нисбатан кескин чоралар кўрилади

Бугунги Ўзбекистоннинг сиёсий қиёфасини белгилаб берувчи энг асосий тамойил бу – инсон қадри саналади. Бундан тўққиз йил олдин давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган стратегик ғоя бугун шунчаки шиор эмас, бал

2 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Мурожаатларни юзаки ўрганган ёки ишни қуйи тизимларга асоссиз йўналтирган раҳбарларга нисбатан кескин чоралар кўрилади
Paylaş:

Бугунги Ўзбекистоннинг сиёсий қиёфасини белгилаб берувчи энг асосий тамойил бу – инсон қадри саналади. Бундан тўққиз йил олдин давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган стратегик ғоя бугун шунчаки шиор эмас, балки ҳар бир давлат хизматчисининг кундалик фаолият мезонига айланди Ўтган ҳафтада Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва уни “маҳаллабай” таҳлил қилиш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Бу ёндашув давлат бошқарувида шаффофликни таъминлаш билан бирга, ижтимоий масалаларни манзилли ҳал этиш ва ислоҳотлар натижасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис қилишига хизмат қилади Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошиб, даромадлар икки бараварга кўпайди. Бироқ фаровонлик фақат рақамлар билан ўлчанмайди. Таҳлилларга кўра, кўп ҳолларда муаммонинг ечими ва имконияти мавжуд бўлса-да, масъулларда ирода ёки масъулият етишмаяпти. Масалан, мамлакатда ҳар ўн минг аҳолига ўртача 319 та мурожаат тўғри келаётган бўлса, Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 535 тани, Навоийда эса 462 тани ташкил этмоқда. Республика бўйича умумий мурожаатлар 16 фоизга камайган бўлса-да, баъзи туман ва шаҳарларда шикоятлар сони 50 фоизгача ошгани соҳадаги камчиликлардан далолат беради Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида ҳал этилмай, ижтимоий тармоқларда кенг резонанс келтириб чиқариши аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатмоқда. Айрим ҳудудларда ҳокимлар ва соҳа мутасаддилари томонидан сайёр қабулларнинг юзаки ўтказилаётгани Президент томонидан қатъий танқид остига олинди. Сергели туманидаги “Жунариқ” канали устида қурилган кўприк воқеаси бунга яққол мисолдир: мактаб ўқувчиси сувга тушиб кетганидан кейин ҳам икки ой давомида бирор масъул мурожаатга эътибор бермаган. Маблағ ва имконият бўла туриб, фақат ижтимоий тармоқдаги босимдан сўнггина муаммо ҳал этилган Шу боис, Халқ қабулхоналари энди шунчаки ариза қабул қилувчи идора эмас, балки муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, масъул ташкилотлар олдига қатъий талаб қўядиган марказга айлантирилади. Ҳозирда алимент тўловлари, ички ишлар ходимларининг муомала маданияти, энергетика ва инфратузилма соҳалари энг кўп шикоят тушаётган йўналишлар бўлиб қолмоқда Жорий йил инфратузилма масалаларини ҳал қилиш учун 20 триллион сўм ажратилиб, ҳокимларга бу маблағларни биринчи навбатда энг кўп шикоят тушаётган маҳаллаларга йўналтириши шартлиги белгиланди Шунингдек, янги тизимга кўра, эндиликда ҳар бир маҳалла учун Виртуал қабулхона очилади. Маҳалла раиси ва ёшлар етакчиси мурожаатлар сабабини ўрганиб, ҳокимларга кунлик маълумот тақдим этади. Қарши шаҳри эса мурожаатлар билан ишлашда намунавий ҳудудга айлантирилиб, алимент тўловчилар бандлиги ва коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал этиш бўйича янги механизмлар синовдан ўтказилади Бундан буён доимий мониторинг асосида ҳудуд ва тармоқ раҳбарларининг рейтинги юритилади. Мурожаатларни юзаки ўрганган ёки ишни қуйи тизимларга асоссиз йўналтирган раҳбарларга нисбатан кескин чоралар кўрилади. Бу тизимнинг жорий этилиши оддий одамлар муаммосининг “юқори” идораларда қолиб кетмай, бевосита маҳалланинг ўзида ечим топишини таъминлайди Умуман олганда, давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу ташаббуслар жамоатчилик фикрини таҳлил қилишнинг янги босқичини бошлаб беради. Янги тизим орқали давлат идоралари ва маҳалла ҳамкорлиги кучайиб, энг муҳими халқимизнинг давлатга бўлган ишончи ва ҳаётдан розилик даражаси ортишига эришилади Шу билан бирга, мазкур ислоҳотлар жараёнида сиёсий партиялар ва халқ вакиллари бўлган депутатларнинг ҳам ўрни муҳим саналади. Эндиликда депутатлик назорати шунчаки ўрганиш эмас, балки аҳоли мурожаатларининг жойлардаги ижросини таъминлашда ҳақиқий таъсирчан кучга айланиши лозим Жумладан, маҳаллий кенгаш вакиллари маҳаллабай таҳлиллар натижасидан келиб чиқиб, масъулиятсиз раҳбарларнинг ҳисоботини эшитиб улар фаолиятига баҳо бериш орқали ижро интизомини мустаҳкамлашга бевосита ҳисса қўшади. Қолаверса, бу ҳар бир партия вакилига катта масъулият ва ишонч юклайди Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Юнусобод туманидаги 50-оилавий поликлиника мудири

Kaynak: uza.uz

Diğer Haberler

Мурожаатларни юзаки ўрганган ёки ишни қуйи тизимларга асоссиз йўналтирган раҳбарларга нисбатан кескин чоралар кўрилади | Tenqri