Миллий таомлар сирини ўргатаётган устоз
Бухоро вилояти қадимдан бой маданий мероси, миллий қадриятлари ва ўзига хос таомлари билан машҳур. Ҳудуднинг иқлим шароити ва маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи асосида шаклланган миллий таомлар бугунги кунда ҳам ўз таъми ва тайёрлаш услублари билан ажралиб туради Бухоро таомномасини миллий ош – палов

Бухоро вилояти қадимдан бой маданий мероси, миллий қадриятлари ва ўзига хос таомлари билан машҳур. Ҳудуднинг иқлим шароити ва маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи асосида шаклланган миллий таомлар бугунги кунда ҳам ўз таъми ва тайёрлаш услублари билан ажралиб туради Бухоро таомномасини миллий ош – палов, софи ош, Олот сомса ва Ғиждувон кабобисиз тасаввур қилиш қийин. Ушбу таомлар нафақат маҳаллий аҳоли, балки вилоятга ташриф буюраётган сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда Миллий таомларни тайёрлаш сирлари ва замонавий ошпазлик технологияларини ёш авлодга ўргатаётган таълим масканларидан бири Бухоро туризм ва маданий мерос техникумидир. Бу ерда “Умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш” йўналишида таҳсил олаётган талабалар соҳага оид назарий билимлар билан бирга амалий кўникмаларни ҳам эгаллаб бормоқда Техникумнинг тажрибали педагогларидан бири, махсус фан ўқитувчиси Дилноза Зокирова талабаларга амалий машғулотлар давомида ресторан сервис хизматлари, таомномаларни тузиш, миллий ва замонавий таомларни тайёрлаш ҳамда уларни мижозларга тақдим этиш жараёнларини ўргатиб келмоқда Шунингдек, талабалар маҳорат дарслари давомида Бухородаги миллий ресторанлар ва замонавий таомхоналарда амалий тажриба орттириб, хизмат кўрсатиш маданиятини ҳам чуқур ўрганиш имконига эга бўлмоқда Устоз таъкидлашича, бугунги кунда табиий зираворлардан фойдаланиб тайёрланадиган таомларга қизиқиш ортиб бормоқда. Турли дамламалар, чойлар ва табиий зираворлар нафақат таом таъмини бойитади, балки инсон саломатлиги учун ҳам фойдалидир. Шу боис дарс жараёнларида талабалар зираворларнинг хусусиятлари, уларнинг инсон организмига таъсири ва таом тайёрлашдаги ўрни ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлмоқда Айтиш жоизки, таълим соҳасидаги самарали меҳнати, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда ёшларга касб сирларини ўргатишдаги хизматлари учун Дилноза Зокирова “Соғлом турмуш” медали билан тақдирланган Бугунги кунда тажрибали устоз ўз билим ва тажрибасини ёш авлодга етказиб, миллий таомларимизни асраб-авайлаш ва ошпазлик маданиятини ривожлантириш йўлида самарали фаолият юритмоқда Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА