Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Марказий Осиё хабарлари

ЎзА саҳифасида ҳар ҳафта ушбу лойиҳа бериб борилмоқда. Қуйида якунланган ҳафта давомида минтақамизда юз берган асосий воқеалар ҳақида сўз боради Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум бўлиб ўтди Жорий йилнинг 15 март куни Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича умумхалқ реф

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Марказий Осиё хабарлари
Paylaş:

ЎзА саҳифасида ҳар ҳафта ушбу лойиҳа бериб борилмоқда. Қуйида якунланган ҳафта давомида минтақамизда юз берган асосий воқеалар ҳақида сўз боради Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум бўлиб ўтди Жорий йилнинг 15 март куни Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди Таъкидланишича, референдумда фуқаролардан “Сиз Қозоғистон Республикасининг янги Конституциясини қабул қиласизми?” деган саволга жавоб бериш сўралган. Лойиҳага киритилган асосий ўзгартиришлар 145 депутатдан иборат бир палатали парламент (Қурултой) тузиш, вице-президент институти ва Қозоғистон Халқ Кенгашини ташкил этишни ўз ичига олди Кеча соат 20:00 ҳолатига кўра, Қозоғистоннинг янги Конституцияси бўйича умумхалқ референдумида сайловчиларнинг иштироки 73,24 фоиз ёки фуқарони ташкил этди. Овоз бериш якунланди ва участка комиссияларида овозларни санаш бошланган Мамлакат қонунчилигига кўра, санаш вақти ўн икки соатдан ошмаслиги керак. Натижалар Марказий Референдум комиссияси томонидан эълон қилинади Қирғизистон тўланмаган жарималарга қарши қатъий чоралар жорий этмоқчи Қирғиз Республикаси қоидабузарликлар учун жарима тўланмаган шахслар ва компанияларга чекловлар қўйишни таклиф қилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси ўлка Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган Ҳужжат қоидабузарликларнинг олдини олиш, уларнинг сонини камайтириш ва фуқароларнинг қонунга риоя қилишини рағбатлантиришга қаратилган Мамлакат жиноятлар ягона реестри маълумотларига кўра, 2025 йилда давлат ва маҳаллий давлат идоралари та қоидабузарлик тўғрисидаги хабарлар учун жарима солган, улардан 203 885 таси тўланмаган. Бу 20 фоизни ташкил қилади Таклиф қилинаётган тузатишларга кўра, тўланмаган жарималари бўлганлар учун қуйидагилар рад этилади: транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш, кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, лицензия ёки рухсатнома бериш, янгилаш ёки дубликат бериш Тожикистонда ихтисослашган сунъий интеллект институти ташкил этилди Тожикистон ҳукумати қарори билан Халқаро туризм ва тадбиркорлик университети таркибида Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект институти ташкил этилди Мамлакат президенти матбуот хизмати хабар беришича, институтнинг ташкил этилиши БМТнинг “Марказий Осиёда барқарор ривожланиш учун янги имкониятлар яратишда сунъий интеллектнинг роли” резолюциясини амалга оширишга қаратилган Шу муносабат билан, ушбу давлатда 2040 йилгача сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси тасдиқланди, унга рақамли инфратузилмани ривожлантириш, миллий кадрларни тайёрлаш ва сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқотларни кенгайтириш киради Шунингдек, Халқаро туризм ва тадбиркорлик университети таркибида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия институти ва Туризм академияси ҳам ташкил этилган Туркманистон Эронга гуманитар ёрдам юборди Туркманистон Эрон Ислом Республикаси халқига гуманитар ёрдам юборди, деб хабар бермоқда ахборот ҳамкоримиз “TDH” нашри. Таъкидланишича, тадбир муқаддас Рамазон ойи ва Қадр кечаси билан бир вақтга тўғри келгани, унинг чуқур маънавий ва инсонпарварлик аҳамияти катта эканини билдиради Гуманитар ёрдам Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги Муҳтож болаларга ёрдам бериш хайрия жамғармаси номидан асосан қўшни мамлакатнинг ёш авлоди учун мўлжалланган Гуманитар ёрдам таркибига болалар саломатлигини сақлаш учун зарур бўлган кенг турдаги дори-дармонлар, тиббий буюмлар ва бошқа маҳсулотлар киритилган Ушбу тадбир туркман халқининг муҳтожларга гуманитар ёрдам кўрсатишдаги узоқ йиллик анъанасини давом эттиради. Гуманизм, яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдамнинг азалий анъаналарига асосланиб, Туркманистон бундай ёрдамни дўст ва қўшни давлатларга, айниқса, қийин пайтларда мунтазам равишда юборади

Kaynak: uza.uz

Diğer Haberler

Марказий Осиё хабарлари | Tenqri