Orta Asya küresel zincirde önemli bir ulus haline geliyor
Марказий Осиёнинг жойлашувида яқин орада ҳеч қандай ўзгариш кузатилгани йўқ. Хитой, Россия, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ ўртасидаги қуруқлик кўприк вазифасини бажармоқда. Минтақавий сиёсий муҳит ва ташқи бозор билан интеграция даражаси сезиларли даражада ўзгарди.2016 йилдан кейин минтақа давлатлари ўрт

Марказий Осиёнинг жойлашувида яқин орада ҳеч қандай ўзгариш кузатилгани йўқ. Хитой, Россия, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ ўртасидаги қуруқлик кўприк вазифасини бажармоқда. Минтақавий сиёсий муҳит ва ташқи бозор билан интеграция даражаси сезиларли даражада ўзгарди.2016 йилдан кейин минтақа давлатлари ўртасидаги сиёсий мулоқот фаоллашди. 2023 йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси доирасида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг илк C5+ учрашуви ўтказилди. Бу формат минтақани ягона сиёсий субъект сифатида намоён қилишга қаратилган дастлабки қадам сифатида баҳоланди. Шу билан бирга 2023 йил июнда ЕИ ва Марказий Осиё алоқани чуқурлаштириш бўйича келишувга эришди. Демак, бугунги кунда минтақамиз фақат транзит ва хом ашё манбаи эмас, балки стратегик боғланиш ҳудуди сифатида ҳам кўриляпти Буфер зонадан транзит йўлакка айланиш Россия ва Украина низоси ҳамда Москвага қарши санкция туфайли Европа – Осиё савдо йўллари қайта конфигурация қилинмоқда. Шу аснода Ўрта йўлак, яъни Хитойдан Марказий Осиё ва Кавказ орқали Туркия ва Европа мамлакатларига олиб борадиган йўналишнинг аҳамияти кескин ортди. 2023 йил Ўрта йўлак орқали ташилган юк миқдори 2,7 миллион тоннадан ошди. 2030 йилга бориб “Ўрта йўлак”дан йилига 10-11 миллион тоннагача маҳсулот ўтиши кутиляпти. Бу рақамлар география эмас, инфратузилма ва сиёсий келишув ҳал қилувчи омилга айланганини кўрсатади Марказий Осиё нефть ва газ захираси аввалдан жозибадор. Ҳозир яшил энергетика ва муҳим хом ашёга қизиқиш янада ортган. 2024 йил Ўзбекистон ва Қозоғистон ЕИ билан муҳим хом ашё материаллари таъминоти ҳамда барқарор қиймат занжирини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаган. Маълумотга кўра, Қозоғистон дунёда ишлаб чиқариладиган ураннинг қарийб 40 фоизини ишлаб чиқаради. Бу Европанинг энергия хавфсизлиги нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга. Ўзбекистон эса 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилган. Шу нуқтаи назардан минтақа нафақат ресурс етказиб бермоқда, балки энергетик трансформация ҳудудига ҳам айланяпти Хитой, Россия, Ғарб: рақобатми ёки диверсификация? Сўнгги икки йил Марказий Осиё атрофида геосиёсий фаоллик кескин кучайди. 2023 йил май ойида Сиань шаҳрида ўтказилган биринчи “Хитой – Марказий Осиё” саммити айни жараённинг янги босқичини бошлаб берди. Анжуманда Хитой Раиси Си Цзиньпин минтақа давлатларига 26 миллиард юань ажратилишини маълум қилди. Бу маблағ инфратузилма, савдо, энергетика ва саноат кооперациясига йўналтирилади Орадан тўрт ой ўтиб, 2023 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида “Марказий Осиё – АҚШ” C5+1 саммити ўтказилди. АҚШ Президенти иштирок этган мазкур учрашувда инвестиция, хавфсизлик ва муҳим минераллар таъминот занжири бўйича янги ташаббуслар илгари сурилди. Шу тариқа минтақада фақат бир қутб эмас, бир неча иқтисодий марказ фаоллашди Айни пайт ЕИ ҳам минтақага стратегик ёндашувни кучайтирмоқда. 2024 йил тузилма “Global Gateway” ташаббуси доирасида Марказий Осиё транспорт йўлакларига миллиардлаб евро инвестиция киритиш режасини эълон қилди Бу ҳаракат айниқса Транскаспий ёки Ўрта йўлак, деб аталувчи йўналишни ривожлантиришга қаратилган Шу ўринда “рақобат” ҳақида гапириш осондек, бироқ амалдаги манзара бошқача. Марказий Осиё давлатлари бир томонга боғланиб қолмасдан, ташқи шерикларни диверсификация қилиш йўлини танлади. Бу – кўп векторли дипломатия. Яъни, минтақа давлатлари бир вақтнинг ўзида Хитой билан инфратузилма ва савдо, АҚШ билан инвестиция ва технология, Европа билан логистика ва яшил энергетика бўйича ҳамкорликни ривожлантирмоқда Хабга айланиш қайтарилмасми? Марказий Осиё хаб, яъни глобал боғланиш марказига айланяптими, деган саволга жавоб бериш учун дастлаб омилларга назар ташлаш керак. Биринчидан, минтақавий сиёсий яқинлашув кучайди. Минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам тус олган Маслаҳат учрашувлари ички мувофиқликни кучайтирди Иккинчидан, глобал таъминот занжирини диверсификация қилишга эҳтиёж ортди. Россия – Украина можароси ва Қизил денгиздаги хавфсизлик муаммоси туфайли Европа – Осиё савдо йўналишлари қайта кўриб чиқилмоқда. Шу шароитда Ўрта йўлакнинг аҳамияти ортди Учинчидан, энергетика ва муҳим хом ашёга талаб ўсмоқда. АҚШ ва Европа Марказий Осиёни литий, уран ва бошқа стратегик ресурслар манбаи сифатида кўра бошлади. Масалан, 2024-2025 йиллари АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида муҳим хом ашё соҳасида ҳамкорлик бўйича қатор келишувлар имзоланди Шу билан бирга жараённи мутлақ ортга қайтмас, дея баҳолашга ҳозирча эрта. Минтақада инфратузилмани янада такомиллаштириш зарур. Каспий портларининг қуввати чекланган, айрим темир йўл тармоқларида техник тафовут бор, логистика харажат ҳамон юқори Агар зарур сармоя вақтида киритилса ҳамда барқарор ҳамкорлик муҳити сақланса, йўналиш янада мустаҳкамланади. Акс ҳолда суръат секинлашиши мумкин. Яъни жараён бошланган бўлса-да, барқарорлик доимий эътибор ва амалий қадамларни тақозо қилади Энг муҳим жиҳат шундаки, минтақа илк бор фақат ташқи кучлар таъсир объекти эмас, балки манёвр имконига эга субъект сифатида ҳаракат қилмоқда. Хитой, АҚШ, Европа билан уйғун мулоқот юритиш рақобат майдони ўртасида қолиш эмас, балки имкониятлардан фойдаланиш стратегиясидир Хуллас, хабга айланиш жараёни бошланган. Барқарорлик ва муваффақият эса инфратузилма сармояси, сиёсий ирода ва ташқи бозор кенгайиши суръатига боғлиқ бўлади