Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Маҳалла тараққиёти – жамият юксалишининг мустаҳкам пойдевори

Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, вилоятдаги давлат ташкилотлари ходимлари, жамоат фонди вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, миллий маданий марказл

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Маҳалла тараққиёти – жамият юксалишининг мустаҳкам пойдевори
Paylaş:

Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, вилоятдаги давлат ташкилотлари ходимлари, жамоат фонди вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, миллий маданий марказлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди Давра суҳбати давомида давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалиётга самарали татбиқ этиш механизмлари ҳамда жамият тараққиётида маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди – Мамлакатимизда ҳар бир йилга муайян ном берилиши давлат ва жамият олдида турган устувор вазифаларни аниқ белгилаб олиш имконини беради. Бу эса барча саъй-ҳаракатларни бир мақсад йўлида бирлаштиришга хизмат қилади. 2026 йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши ҳам маҳалла тизимини янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва жамиятда ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган муҳим ташаббусдир, – деди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ҳасан Бобожонов Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда маҳаллаларнинг жамият ҳаётидаги ўрни тобора ортиб бормоқда. Аҳолининг ижтимоий муаммоларини жойида ҳал этиш, ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга кўмак бериш каби масалалар маҳалла фаолиятининг устувор йўналишларига айланмоқда Тадбирда таъкидланганидек, 2026 йил доирасида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, уларнинг билим ва салоҳиятини ошириш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилади Шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини кучайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш ҳам давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган Мутахассисларнинг фикрича, мазкур масалага доир Президент фармонидан келиб чиқадиган дастурий вазифалар мамлакат тараққиётини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган муҳим стратегик ҳужжат ҳисобланади. Чунки маҳаллани ривожлантириш фақат давлат ташкилотларининг эмас, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси иштирокини талаб этади Давра суҳбати иштирокчилари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга эришишда маҳаллаларнинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидлашди Бу жараёнда давлат органлари, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда маҳалла фаолларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади Зеро, ҳар бир хонадон обод бўлса, маҳалла обод, маҳалла обод бўлса, бутун жамият равнақ топади. Шу маънода, маҳалла тизимини янада ривожлантириш, аҳоли манфаатларини таъминлаш ва жамиятда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА