Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Контрафакт дори воситаларига қарши курашиш –долзарб масала

Афсуски, бугунги кунда айрим инсофсиз ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар томонидан бозор расталари, савдо дўконлари, ҳатто дорихоналар орқали ҳам шубҳали маҳсулотларни сотиш ҳолатлари учраб турибди. Бундай ҳолатлар аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдириши билан бирга, фармацевтика соҳасидаги қонуний тар

2 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Контрафакт дори воситаларига қарши курашиш –долзарб масала
Paylaş:

Афсуски, бугунги кунда айрим инсофсиз ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар томонидан бозор расталари, савдо дўконлари, ҳатто дорихоналар орқали ҳам шубҳали маҳсулотларни сотиш ҳолатлари учраб турибди. Бундай ҳолатлар аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдириши билан бирга, фармацевтика соҳасидаги қонуний тартиб-қоидаларга ҳам путур етказади Ана шундай қонунбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ҳамда ноқонуний дори воситалари айланмасига чек қўйиш мақсадида Бухоро вилоятида тегишли идоралар томонидан мунтазам равишда назорат ва тезкор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими, вилоят давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди Бухоро шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш йўналишида олиб борилган мазкур тадбир давомида қонун талабларини менсимай келган дорихона эгасининг ноқонуний фаолияти фош этилди. Аниқланишича, у тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган “Октогам” номли контрафакт дори воситасини шартли харидорга 5600 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган. Тезкор тадбир давомида ушбу шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди Тадбир жараёнида мазкур фуқаро номига келган почта жўнатмаси ҳам синчковлик билан текширилди. Натижада жўнатма ичидан таркибида тестостерон моддаси бўлган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳисобланган 5 дона “Небидо” номли препарат ҳамда ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз мамлакат ҳудудига олиб кирилган яна 4 турдаги дори воситалари аниқланди. Ушбу препаратлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилди Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушбу фуқарога тегишли дорихона ва унинг омборхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув натижасида дорихонада тегишли ҳужжатларсиз сақланаётган жуда катта миқдордаги контрафакт дори воситалари борлиги маълум бўлди. Хусусан, умумий қиймати 422 миллион сўмдан ортиқ бўлган, 105 турдаги жами 32 094 дона дори воситалари ноқонуний тарзда сақланаётгани фош этилди Айни пайтда мамлакатимизда 15 февралдан 15 мартга қадар “Контрафактсиз ой” ойлиги ўтказилмоқда. Мазкур ойлик доирасида контрафакт маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, шунингдек, бозорларда сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда Мутахассислар таъкидлашича, контрафакт маҳсулотлар нафақат иқтисодий зарар келтиради, балки инсон саломатлиги учун ҳам ўта хавфли ҳисобланади. Шу боис, бундай ноқонуний фаолиятларга қарши қатъий ва кескин чоралар кўриш, шу билан бирга аҳоли ўртасида сифатсиз ҳамда ҳужжатлари мавжуд бўлмаган дори воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга Аҳоли эса дори воситаларини фақат ишончли ва лицензияга эга дорихоналардан харид қилиши, шубҳали ёки ҳужжатсиз маҳсулотларга дуч келганда эса тегишли идораларга мурожаат қилиши зарур. Зеро, инсон саломатлиги энг катта бойликдир. Ушбу бойликни асраш эса барчамизнинг умумий вазифамиз ҳисобланади Зариф Комилов, ЎзА мухбири