Китоб ва ижод – маънавият кўзгуси
Маълумки, бу йил буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги диёримиз бўйлаб кенг нишонланди. Айни йўналишдаги маънавий-маърифий ташаббуслар юртимиздаги турли ташкилотлар билан бир қаторда хориждаги ватандошларимизни ҳам қамраб олгани қувонарли. Умуман, бундай тадбирлар улуғ аждодларимиз
Маълумки, бу йил буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги диёримиз бўйлаб кенг нишонланди. Айни йўналишдаги маънавий-маърифий ташаббуслар юртимиздаги турли ташкилотлар билан бир қаторда хориждаги ватандошларимизни ҳам қамраб олгани қувонарли. Умуман, бундай тадбирлар улуғ аждодларимизнинг бебаҳо меросини ёшлар қалбига чуқур сингдириш, жамиятда китобхонлик маданиятини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади Хусусан, яқинда “Ватандошлар” жамоат фонди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда адабий-маърифий тадбир ташкил этди. Анжуман доирасида қатор янги китоблар тақдимоти ўтказилди Жумладан, Тожикистонда истиқомат қилаётган ватандошимиз, ижодкор Ўринбой Усмон томонидан нашрга тайёрланган “Тожикистон ўзбек адабиёти антологияси” китоби кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Мазкур асарда 50 дан зиёд адибларимиз мероси жамланган Шунингдек, Сайфулло Қулаевнинг “Ёркитоб”, Султонмурод Ҳожибоев қаламига мансуб “Яхши бола қандай бўлади?” Сабоҳат Дустчанова ва Абдували Йўлдашев ҳаммуаллифлигида яратилган “Қозоғистон ўзбекларининг номоддий маданий мероси” номли асарлар тақдимоти ҳам йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди. Ушбу китоблар турли мамлакатларда яшаётган ватандошларимизнинг адабий мероси, маънавий қадриятларимиз ва миллий анъаналаримизга садоқати ҳақида ҳикоя қилади Анжуман дастурига мувофиқ, яна бир муҳим тадбир – буюк мутафаккирлар Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан ташкил этилган “Ижодий ишлар танлови” ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди Назм, Наво, Саҳна ижодкорлиги, Иншо ва Тасвирий санъат сингари беш йўналишда ташкил этилган мазкур танловга хорижда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз 700 дан кўп ижодий иш юбордилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан 90 га яқин энг сара ижод намуналари эътироф этилиб, муаллифлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди Мазкур тадбирлар нафақат адабий жараённи ривожлантириш, балки дунёнинг турли мамлакатларида яшаётган ватандошларимизни миллий маданиятимиз ва адабиётимиз атрофида бирлаштиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли. Айниқса, буюк алломаларимиз меросини тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида ижодга, китобга ва миллий қадриятларга муҳаббат уйғотишда бундай ташаббусларнинг ўрни беқиёсдир “Ватандошлар” жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари