ИЖҚКД катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Айни шу маънода сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари томонидан таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, бугун мактабгача таълимдан тортиб, олий таълимгача бўлган тизим тубдан ислоҳ қилинмоқда Бунинг натижасини эса республикамизнинг турли ҳудудларида қад ростлаётган замонавий боғча ва мактаблар қиёф

Айни шу маънода сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари томонидан таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, бугун мактабгача таълимдан тортиб, олий таълимгача бўлган тизим тубдан ислоҳ қилинмоқда Бунинг натижасини эса республикамизнинг турли ҳудудларида қад ростлаётган замонавий боғча ва мактаблар қиёфасида, янги илғор ўқув дастурларининг таълим жараёнларига тадбиқ этилишида, халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритаётган ўзбек ёшлари ёки дунёнинг топ олий таълим муассасаларида ўқиётган йигит-қизларимиз мисолида кўришимиз мумкин Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида ҳам таълим соҳасини янада ривожлантириш энг устувор вазифалардан бири сифатида ўрин эгаллаган Аммо, халқ манфаатидан ўз халқумини устун қўйган айрим мансабдорларнинг ислоҳотлар жараёнларига тўғаноқ бўлаётганликлари аччиқ ҳақиқат Жумладан, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили шахсий бойлик орттириш мақсадида ўзининг 1989 й.т., муқаддам судланган таниши билан тил бириктириб, техника таъминоти билан шуғулланувчи МЧЖ иш бошқарувчисининг ишончига киришади Яъни, мазкур МЧЖ билан Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ўртасида 20 дона интерактив доскаларнинг олди-сотти шартномасини электрон дўкон орқали тузилишида ғолибликни қўлга киритиб, доскаларни қиммат нархда ўтказиб беришни ваъда қилишади Улар ўзларининг қўштирноқ ичидаги холис хизматлари эвазига МЧЖ иш бошқарувчисидан 85 млн. сўм талаб қилишади Аниқланишича, Департаментнинг катта тезкор вакили хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига асл нархи 15,2 млн сўм бўлган интерактив доскаларни 25 млн сўмдан ўтказиб бермоқчи бўлган Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб 1989 й.т. фуқаро 85 млн сўмни олган вақтида ушланди Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан 30 млн сўмни Департамент ходими ўзининг яна бир ҳамтавоғи бўлган – мактаб директори билан биргаликда, ўз яшаш хонадони олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ИЖҚКД Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили ва мактаб директорига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда Ҳурматли фуқаролар кундалик ҳаётда бу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади


