Интернет уйида аёлларга яратилган шароит ўрганилди
Аёллар соғломлаштириш курсларидан сўнг турли машғулотларда иштирок этишади. Масалан, муассасада ташкил этилган гулзорда турли хил гуллар экилади ва парваришланади. Тикувчилик устахонасида эса каштачилик буюмлари тайёрланади. Рассомчилик тўгарагида улар ҳис-туйғуларини оппоқ қоғозларда ифода қилиш им

Аёллар соғломлаштириш курсларидан сўнг турли машғулотларда иштирок этишади. Масалан, муассасада ташкил этилган гулзорда турли хил гуллар экилади ва парваришланади. Тикувчилик устахонасида эса каштачилик буюмлари тайёрланади. Рассомчилик тўгарагида улар ҳис-туйғуларини оппоқ қоғозларда ифода қилиш имконига эга бўлишади Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан интернатдаги шароит атрофлича ўрганилди. Мониторинг давомида ётоқхоналар, даволаш ва муолажа хоналари, санитария-гигиена шароити ва овқатланиш тизими батафсил текширилди – Ҳар бир бўлимда уй муҳитига яқин шароитлар яратилган. Хоналар зарур мебел ва маиший жиҳозлар билан таъминланган, иситиш ва шамоллатиш тизимлари талаб даражасида йўлга қўйилган. Муҳими, улар учун барча шарт-шароит яратилган, – деди омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов Даволаш хоналари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган ва аёллар доимий тиббий кузатув остида бўлади. Профилактик кўриклар ва зарур муолажалар тизимли равишда ташкил этилгани уларнинг саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга Аёллар интернатидаги шароитлар Ўзбекистон стандартлари ва талабларига тўла мос келади. Бу ерда яшовчилар учун хавфсиз ва муносиб муҳит яратилган. Энг асосийси, Сирдарё “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида фақат ижтимоий ҳимоя ва саломатлик маркази эмас, балки уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва ҳаётларини ранг-баранг қилиш учун ҳам қулай муҳит яратилган, – деди Шуҳрат Алимов