Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Инсонийликдан сўзловчи фильм

Тақдимотга турли вазирлик ва идоралар, ташкилотлар, жамоат тузилмаларининг вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари таклиф этилди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Шуҳрат Ризаев Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2024 йил декабрь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятин

2 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Инсонийликдан сўзловчи фильм
Paylaş:

Тақдимотга турли вазирлик ва идоралар, ташкилотлар, жамоат тузилмаларининг вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари таклиф этилди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Шуҳрат Ризаев Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2024 йил декабрь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини такомиллаштириш, уни янада юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратганини эътироф этди – Янги Ўзбекистонда инсон манфаатларини олий қадрият билиш масаласига асосий ғоя сифатида эътибор қаратилмоқда, – деди Кинематография агентлиги бош директори, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев. – Аслида ижтимоий ҳимоя масаласи ҳар бир тузилма, вазирлик ва идораларга тааллуқли. Негаки, унинг замирида инсон ва унинг манфаатлари мужассамдир. Бу йўналишда агентлик билан ҳамкорликда “Тойлоқ тажрибаси”, “Маҳорат” номли фильмлар яратилди. Одамларни қўллаб-қувватлаш борасида яна кўплаб ибратли ҳаётий воқеликларга асосланган фильмларни суратга олиш режалаштирилган – “Инсон” ҳужжатли фильми реал одамларнинг ҳаётидан ҳикоя қилиш орқали яратилган, – деди ушбу фильм продюсери, журналист Диларфрўзбегим Рўзметова. – Бу фильм қаҳрамонларнинг ҳаёти, бошидан ўтказган воқеликлар асосида ишлангани сабабли фильм таъсирчан чиққан. Уларнинг кечинмалари, оғриқлари, қалб изтиробларини бошқа бировлар борича айтиб бера олмайди. Фильм инсон ҳар қандай вазиятда ҳам қийинчиликлардан қўрқмай, чекинмай, фақат олға интилиши, ўз инсонийлигини сақлаб қолиши ҳақида ҳикоя қилади. Зеро, ижтимоий ҳимоя одамларни эшитиш, уларнинг дардини, қийинчиликларини англай олиш орқалигина ҳаётини яхшилашни кўзлайди – Фильмдан оламшумул кадрлар, “action” лавҳалар кутиш керак эмас, – деди картина режиссёри Анварбек Сувонқулов. – Ҳужжатли фильм реал одамлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Шу фильм орқали мен 20 ёшлик пайтимни эсладим. Ота-она бағрида катта бўлганман. Лекин бу фильм қаҳрамонлари мен 20 ёшимда оила, ота-она бағрида катта бўлиш билан боғлиқ беғубор туйғуларни 5 ёшида ҳам ҳис этмагани қайғулидир Дарҳақиқат, “Инсон” фильми дийдаси қаттиқ томошабинни ҳам чуқур ҳаяжонга солиши табиий. Унда ота-онаси ажрашган ёки даромад топиш илинжида ўзга юртларга кетиб қолган тирик етим болаларнинг аянчли кечмишларига гувоҳ бўласиз. Айни пайтда мамлакатимизда оғир вазиятда қолган, турмушнинг муштларидан, зарбаларидан қалби кемтик бўлиб қолган болаларга давлатимиз томонидан кўрсатилган меҳр ва эътиборга гувоҳ бўлиш мумкин Президентимиз, давлат ва жамият эътибори туфайли эндиликда оғир ҳаётий вазиятда қолган болалар турар–жой билан таъминланди. Уларнинг олий ўқув юртларга кириши, ҳаётда ўз йўлини топишига кўмак кўрсатилди. Айни дамда бу ёшларнинг ўзидаги интилиш, қатъият, шукроналик, мураккаб вазиятларда ўзларини йўқотмасдан мақсад сари дадил интилиши ибратга арзийди. Ана шундай эътибор сабабли бу ёшларнинг бири ҳуқуқшунос, бошқалари мусиқачи, созанда, тадбиркор бўлиб, юрт равнақига ҳисса қўшмоқда Премьера давомида фильмда суратга тушган Абдулазиз Еримбетов, Бердақ Узақбергенов, Мурод Уразбаев, Фарҳод Матчонов каби ёшларнинг ҳикоялари тингланди. Уларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди “Инсон” ҳужжатли фильми тақдимот иштирокчиларида катта таассурот қолдирди Назокат Усмонова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА мухбирлари