Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Имом Бухорий мажмуаси – халқимизнинг бой маънавий мероси ва бунёдкорлик салоҳияти тимсоли

Ҳа, бугун Пайариқнинг Хўжа Исмоил маҳалласида жойлашган улуғ муҳаддис бобомиз – Имом Бухорий ҳазратлари номи билан аталадиган муқаддас зиёратгоҳ ана шундай қиёфага кирган Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мазкур мажмуа буюк муҳаддис бобомизнинг ислом оламида тутган юксак мавқеи, улкан салоҳият

2 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Имом Бухорий мажмуаси – халқимизнинг бой маънавий мероси ва бунёдкорлик салоҳияти тимсоли
Paylaş:

Ҳа, бугун Пайариқнинг Хўжа Исмоил маҳалласида жойлашган улуғ муҳаддис бобомиз – Имом Бухорий ҳазратлари номи билан аталадиган муқаддас зиёратгоҳ ана шундай қиёфага кирган Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мазкур мажмуа буюк муҳаддис бобомизнинг ислом оламида тутган юксак мавқеи, улкан салоҳиятига муносиб тарзда қайтадан бунёд этилди 2019 йилда бошланган қурилиш-бунёдкорлик ишлари давомида бу ерда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси, музей, кириш ва чиқиш айвонлари қурилди. Зиёратгоҳнинг тўрт бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаб турибди – Назаримда, муқаддас қадамжодан таралаётган нур эндиликда бу ерда қадр ростлаган маҳобатли биноларнинг кўркам қиёфасида ҳам акс этиб, нафақат юртимиз, балки дунё мусулмонларини ҳам ўзига чорлаётган гўё, – дейди “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси, меҳнат фахрийси Шуҳрат Негматов. – Муҳаддислар султони деб улуғланадиган Имом Бухорий бобомизнинг Ислом оламида қандай юксак мақом ва мавқега эга эканликларини яхши биламиз. Бутун дунё мусулмонлари бу зот мангу ором топган масканни зиёрат қилишни орзу қилишади, буни юксак шараф деб билишади. Лекин, шу пайтгача зиёратгоҳ бунга тўла имкон бермас, унинг атрофида ҳам шунга яраша шароит ва имкониятлар, сайёҳлар учун қулайликлар йўқ эди. Таъбир жоиз бўлса, мажмуа буюк муҳаддис бобомиз маънавий мероси ва ислом оламидаги шуҳратига мос эмасди. Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари билан дастлаб бу ерда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ташкил этилди. Муҳаддислар султонининг маънавий меросини чуқур тадқиқ этишга киришилди. Сўнгра мажмуа ҳудуди кенгайтирилган ҳолда, зиёратчиларга ҳар томонлама қулайликлар яратилиши ҳисобга олиниб, янгидан бунёд этишга киришилди. Кейинги 7-8 йилда бу ерда лойиҳадан қурилиш, ободонлаштириш ишларигача Президентимизнинг доимий эътиборларида бўлди. У киши ҳар гал Самарқандга келганларида, ҳатто, пандемия даврида ҳам, аввало мажмуадаги ишлар билан танишиб, қурилишни сифатли ва халқаро талаблар даражасида олиб борилишини назорат қилдилар, жараёнда зарур тавсиялар берилди. Мажмуа таркибида инновацион музей ташкил этиш ғояси ҳам ана шундай ташрифлар давомида берилганини яхши биламиз. Мутахассисларнинг қайд этишича, мажмуа аввал бир кунда кўп билан 12 минг зиёратчини қабул қилиш имкониятига эга бўлган. Энди эса кунига 65 минг нафаргача меҳмонга халқаро стандартларга мос хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Илгари Имом Бухорий ҳазратларининг қабри мақбара остидаги кичик бир хонада бўлиб, бу жойга беш-олти кишигина сиғиши мумкин эди ва кўп ҳолларда нуфузли делегациялар ташрифи чоғида бу ҳолат ноқулайликлар келтириб чиқарарди. Бугун эса мақбара остида жойлашган қабр атрофида юзлаб меҳмонлар тиловат қилишлари мумкин. Худди шундай улкан масжидда бир вақтнинг ўзида 10 минг киши намоз ўқиши мумкин. Бу, айниқса, ҳайит байрамларида юртдошларимиз ва хориждан келадиган зиёратчилар учун жуда катта имконият яратади Бугун Самарқандда неча асрлардан буён ўз кўрку маҳобатини йўқотмаган ҳолда келаётган қадимий обидалар яратилиш тарихи билан қизиқсак, улар бир неча йиллар давомида қурилгани ҳақида маълумотлар оламиз. Шу нуқтаи назардан, қарийб 8 йилда бутунлай янгидан қурилган Имом Бухорий мажмуаси ҳам ана шу улуғвор обидаларимиз қаторида халқимизнинг улкан бунёдкорлик салоҳиятининг ифодаси, бир неча асрлар келгуси авлодларга хизмат қилишига ишонамиз Қурилиш-бунёдкорлик ишлари давомида мажмуа атрофида уч ва тўрт юлдузли 20 дан ортиқ замонавий меҳмонхона, миллий ва дунё халқлари таомларини тайёрловчи 10 га яқин ресторан ва ошхоналар, 1800 дан ортиқ транспорт воситасини сақлашга мўлжалланган 4 та автотураргоҳ, 40 га яқин электромобилларни қувватлаш нуқталари, 100 га яқин савдо ва сервис шохобчалари ташкил этилди. Фақатгина бу эмас, зиёратгоҳ жойлашган Хўжа Исмоил маҳалласи инфратузилмаси янгиланиб, аҳоли турар жойлари, ижтимоий соҳа объектлари қайта қурилди, реконструкция қилинди ва ҳудуд кўркам шаҳарча кўринишини олди – Аввало, шундай муқаддас жойда яшашимиз бизнинг бахтимиз, 8 минг нафардан ортиқ халқимиз бунинг учун шукрона айтишдан чарчамайди, – дейди “Хўжа Исмоил” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жамол Нарзиев. – Кейинги йилларда мажмуа ва унинг атрофида қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилиши билан бирга маҳалламиз қиёфаси ҳам тубдан ўзгарди. Ҳудуддаги беш қишлоқда коммуникация тизими тўлиқ янгиланди. Янги йўл ва кўприклар қурилди, жами 48 километр йўлга асфальт ётқизилди. Намунавий лойиҳаси асосида қурилган ҳовлилар ва кўп қаватли уйлардан ташқари 1200 дан ортиқ аҳоли хонадонларида таъмирлаш, реконструкция ишлари олиб борилди. Барча хонадонлар марказлашган ичимлик суви ва оқава тизимига уланди, табиий газ, интернет тармоғи кириб бормаган хонадон қолмади ҳисоб. Эътибор берган бўлсангиз, энди маҳалламизда симёғочлар йўқ, электр тармоғи ҳам ер остидан ўтказилди. Умуман, ҳаммаси замон талабларига мос, шаҳардагидек шароит яратилди. Айни пайтда маҳалламизда 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатиб турганди, эндиликда уларнинг сафи яна ҳам кенгайиши кутилмоқда. Биргина меҳмонхона хўжалигини оладиган бўлсак, ҳозир 22 нафар маҳалладошимиз ўз хонадонида меҳмон уйи ташкил этган. Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш орқали зиёратчиларга хизмат кўрсатиш ва шу фаолият ортидан даромад қилишни режалаштирган кишилар ҳам анчагина. Уларга кредит ёки субсидия олишда ёрдам беряпмиз. Яқинда очиладиган мажмуага хизмат кўрсатувчи дирекция ташкил этилди ва унда 100 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилар экан. Шунингдек, меҳмонхоналар ишга тушиши билан 400 кишининг бандлиги таъминланади. Албатта, бу иш ўринларига биринчи навбатда маҳалладошларимиз қабул қилиниши кўзда тутилган. Ана шу омиллар ҳисобига бу йил маҳалламиз ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айланади Айни пайтда маҳаллада 18 та кўп қаватли уй, кўплаб савдо ва сервис шохобчалари бунёд этилмоқда. Шу кунларда Самарқанд шаҳридан Имом Бухорий мажмуасига электробус қатнови йўлга қўйилди. Бу нафақат зиёратчилар, балки маҳалладан Самарқанд шаҳрига бориб ишловчилар ва таҳсил олаётган талабалар учун жуда катта қулайлик бўлди Муборак Рамазон ҳайити арафасида фойдаланишга топширилиши кутилаётган муқаддас маскан давлатимиз раҳбари қайд этганидек, фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлади. Имом Бухорий ҳазратларининг буюк изланишлари, билими ҳамда камолоти зиёратчилар, айниқса, ёшлар учун ибрат вазифасини ўтайди. Энг муҳими, мажмуа халқимизнинг бой маънавий мероси ва бунёдкорлик салоҳиятини ёрқин намоён этади Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат)

Kaynak: uza.uz

Diğer Haberler

Имом Бухорий мажмуаси – халқимизнинг бой маънавий мероси ва бунёдкорлик салоҳияти тимсоли | Tenqri