Хуршед Асадов: Ўзбекистон – Тожикистон савдо айланмасини 2 миллиард долларга етказиш учун имконият етарли
Эксперт таъкидлашича, Тожикистон республикамизнинг муҳим савдо-иқтисодий шерикларидан биридир. Мамлакатимиз экспортининг 2 фоиздан ортиғи шу юрт ҳиссасига тўғри келади. Бугунги кунда ўзаро товар айирбошлаш қиймати қарийб 1 миллиард долларга етган Маълумки, давлат раҳбарлари ўзаро савдони 2 миллиард

Эксперт таъкидлашича, Тожикистон республикамизнинг муҳим савдо-иқтисодий шерикларидан биридир. Мамлакатимиз экспортининг 2 фоиздан ортиғи шу юрт ҳиссасига тўғри келади. Бугунги кунда ўзаро товар айирбошлаш қиймати қарийб 1 миллиард долларга етган Маълумки, давлат раҳбарлари ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказиш вазифасини белгилаган. Бу марра янги кооперация механизмларини яратиш орқали иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни тақозо қилади Айни пайт Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида 410 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Фақат ўтган йилнинг ўзида ушбу қардош ўлкадан жалб этилган инвестиция миқдори 169 миллион долларга етди. Бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан уч баробар юқори Хуршед Асадов қайд этишича, мазкур рақамлар бизнес алоқалари фаоллашаётгани, ҳамкорлик янги босқичга чиқaётганини кўрсатади Унинг фикрича, савдо салмоғини оширишнинг амалий йўлларидан бири Тожикистон бошқа мамлакатлардан импорт қилаётган айрим маҳсулотларни Ўзбекистон товарлари билан қисман алмаштиришдир. Ҳисоб-китобга кўра, шунинг ўзиёқ ўзаро савдони 30-40 фоиз ошириш имконини беради Бу борада автомобиль, маиший техника, айрим озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотлари Тожикистон бозори учун истиқболли ҳисобланади. Шунингдек, эркин савдо тартибидаги айрим чекловларни қисқартириш ҳам савдо айланмасига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин Воиз саноат кооперациясига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Таъкидланишича, Тожикистон сув-энергетика соҳасида улкан имкониятга эга. Ўзбекистон эса сўнгги йилларда қуёш энергетикасини ривожлантиришда салмоқли натижага эришмоқда. Шу нуқтаи назардан электр энергиясини сутканинг турли вақтларида ўзаро алмашиш масаласини кўриб чиқиш энергетика тизими барқарорлиги учун фойдали Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳам муҳим йўналишлар сифатида қайд этилди Хуршед Асадов таъкидлашича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги даражаси янги кооперация тизимини яратиш орқали қўшма лойиҳалар амалга ошириш учун қулай шароит яратмоқда. Бу эса икки мамлакат халқлари фаровонлигига хизмат қилади Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА