Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Хизмат қуролларидан тўғри фойдаланиш – хавфсизликка хизмат қилади

Ишчи гуруҳ аъзолари “Республика инкассация хизмати” масъулияти чекланган жамияти фаолияти доирасида хизмат қуролларидан фойдаланиш масалалари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганди Жараёнда инкассация ходимларига бириктирилган хизмат қуролларини сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланиш тартибларига амал қилини

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Хизмат қуролларидан тўғри фойдаланиш – хавфсизликка хизмат қилади
Paylaş:

Ишчи гуруҳ аъзолари “Республика инкассация хизмати” масъулияти чекланган жамияти фаолияти доирасида хизмат қуролларидан фойдаланиш масалалари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганди Жараёнда инкассация ходимларига бириктирилган хизмат қуролларини сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланиш тартибларига амал қилиниши, шунингдек, хавфсизлик талабларига риоя этилиши таҳлил қилинди Инкассация жараёнида ходимлар томонидан қуролларни олиб юриш тартиби, қуролларни хизмат вазифаларини бажариш давомида тўғри қўллаш, уларни махсус жойларда сақлаш ҳамда қурол ва ўқ-дорилар ҳисобини юритиш масалаларига эътибор қаратилди Шу билан бирга, ходимларнинг қурол билан ишлаш бўйича назарий билимлари ва амалий кўникмалари, хавфсиз муомала қилиш қоидаларига риоя этиш даражаси ҳам ўрганилди Ўрганиш давомида хизмат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ходимлар учун ўтказилаётган ўқув машғулотлари, малака ошириш тадбирлари ҳамда қуролдан фойдаланиш бўйича йўриқномаларнинг амалдаги ҳолати кўриб чиқилди Хизмат қуролларини сақлаш учун ажратилган жойлар, уларнинг техник ҳолати ва зарур хавфсизлик воситалари билан таъминланганлиги ҳам назардан четда қолмади Ўрганишлар натижасида инкассация хизматида қурол билан ишлаш маданиятини янада такомиллаштириш, ходимларнинг амалий тайёргарлигини ошириш, хавфсизлик талабларига риоя этилишини кучайтириш ҳамда мавжуд тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу эса, инкассация хизматининг хавфсизлиги ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади