Хитойда фалаж қўл ҳаракатини тиклаш амалиёти тасдиқланди
Шанхайдаги “Neuracle Technology” компанияси томонидан ишлаб чиқилган мазкур қурилма тижорат мақсадида фойдаланиш учун тасдиқланган дунёдаги илк инвазив тиббий асбоб ҳисобланади NEO тизими бир неча қисмдан иборат. Бемор миясига танга ўлчамидаги кичик чип ва электрод жойлаштирилади. Электрод миядан к

Шанхайдаги “Neuracle Technology” компанияси томонидан ишлаб чиқилган мазкур қурилма тижорат мақсадида фойдаланиш учун тасдиқланган дунёдаги илк инвазив тиббий асбоб ҳисобланади NEO тизими бир неча қисмдан иборат. Бемор миясига танга ўлчамидаги кичик чип ва электрод жойлаштирилади. Электрод миядан келадиган электр сигналини реал вақт режимида ўқийди. Ўрнатилган узатгич сигнални декодер дастурига юборади. Шу тариқа беморнинг қўлини ҳаракатлантириш нияти аниқланади ва пневматик қўлқоп фаоллаштирилади. Ушбу қўлқоп ёрдамида бемор ниманидир ушлаш, кўтариш ёки сув ичиш каби асосий вазифаларни бажариши мумкин. Тўплам таркибида қурилмани ўрнатиш учун зарур жарроҳлик жамланмаси ва беморни кузатиш, терапия қилишни бошқарадиган дастурий таъминот ҳам бор NEO 18-60 ёш оралиғидаги, бўйин орқа мия шикастланиши туфайли квадриплегиядан азият чекаётган ёки бармоқлари билан ушлаш қобилиятини йўқотган беморларни даволайди Имплантация эпидурал тарзда, қурилма дура матер устига қўйилган ҳолда амалга оширилади. Бу усул мия тўқимаси шикастланиши хавфини камайтириш билан бирга сигналнинг юқори сифатини ҳам таъминлайди. Симсиз қувват ва маълумот узатиш тизими бир операциядан кейин узоқ вақт фойдаланиш имконини беради. Имплантациядан тахминан бир ой ўтгач, бемор тизимдан уйда мустақил фойдаланиши мумкин.Бугунги кунга қадар ушбу технология 36 марта клиник синовда қўлланган: тўрт синов ва яхши клиник амалиёт стандартига мувофиқ ўтказилган 32 кўп марказли тадқиқот. Барча иштирокчилар тутиш функциясида турли даражада соғайган, баъзиларида асаб алоқаси, фаолият тизими тикланиши кузатилган