Халқ билан мулоқот — ислоҳотлар самарадорлиги ва аҳоли розилигининг бош мезони
Бугун давлатимиз раҳбари раислигида ўтган видеоселектор йиғилиши давлат бошқаруви органлари учун муҳим "имтиҳон" вазифасини ўтади Боиси, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилишга бағишланган ушбу мулоқот юртимиздаги демократик қадриятл

Бугун давлатимиз раҳбари раислигида ўтган видеоселектор йиғилиши давлат бошқаруви органлари учун муҳим "имтиҳон" вазифасини ўтади Боиси, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилишга бағишланган ушбу мулоқот юртимиздаги демократик қадриятларни янада чуқурлаштириш, пировардида, халқ билдирган ишончни оқлаш масъулиятини кучайтириши билан аҳамиятлидир Президентимиз таъкидлаганидек, "Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, вақтида кўмак беришим керак" деган тамойил эндиликда шунчаки шиор эмас, балки барча бўғиндаги раҳбарларнинг кундалик иш тартиби ва бош қоидасига айланиши шарт Зеро, тизимдаги ҳар бир мурожаат ортида — бир инсон тақдири, унинг давлатга бўлган умиди ва ишончи ётибди. Сўнгги тўққиз йилда аҳоли даромади икки баравар ошгани, маҳаллаларда турмуш шароитини яхшилаш учун биргина жорий йилнинг ўзида 56 триллион сўм ажратилаётгани ислоҳотларнинг амалий ифодасидир Бироқ моддий имкониятлар ва тайёр тизим бўла туриб, нега айрим ҳудудларда мурожаатлар сони камаймаяпти? Йиғилишда бу савол масъуллар олдига очиқ ва кескин қўйилди Мамлакатимизда ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та мурожаат тўғри келаётган бир пайтда, Тошкент шаҳри, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё каби ҳудудларда бу кўрсаткич анча юқорилигича қолмоқда Бу рақамлар жойлардаги раҳбарларнинг халқ билан ишлашда ҳали ишга солинмаган имкониятлари ва масъулиятсизликка йўл қўяётган нуқталарини рўй-рост кўрсатиб берди. Шунингдек, айрим ҳоким ва вазирларнинг мурожаатларга юзаки ёндашаётгани, Сергелидаги кўприк мисолида бўлгани каби, оддий муаммолар ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлмагунча ечилмай қолаётгани тизимдаги энг оғриқли нуқта сифатида қайд этилди Бу каби лоқайдлик нафақат муаммони кўпайтиради, балки одамларнинг давлатга бўлган ишончига путур етказади. Биз, "адолатчилар" инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлигини тан олиб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш тарафдоримиз Йиғилишда Қарши шаҳри тажрибаси мурожаатлар билан ишлашнинг янги модели сифатида кўрсатиб ўтилди. Бу ерда ҳар бир рақам ортида аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Уй-жой сўраб мурожаат қилган 124 нафар фуқаро билан банклар ва девелоперлар бирма-бир учрашиб, 3 минг 700 та хонадонли янги уйлардан таклиф бериши, кредит ва субсидия масаласини жойида ҳал этиши қатъий вазифа қилиб қўйилган Нафақа сўраб мурожаат қилган 877 нафар аёлнинг муаммоси фақат пул бериш билан чекланмади. Бунда 300 нафардан ортиқ болани боғчага жойлаштириш, ишсиз аёлларни касбга ўқитиш ва 150 нафардан зиёд эҳтиёжманд оналарга тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ажратиш орқали уларнинг муаммоси илдизи билан ҳал қилингани эътироф этилди Биз, "Адолат" чилар, айниқса, алимент тўловчиларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш орқали мурожаатларни икки бараварга камайтириш, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш каби энг зарур ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштириш, Ички ишлар ва МИБ ходимларининг муомала маданияти ва касбий масъулиятини тубдан юксалтириш бўйича қатъий топшириқларни қўллаб-қувватлаймиз Дарҳақиқат, аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги тезкорлик — жамият барқарорлиги ва эртанги кунга бўлган ишонч демакдир. Шундай экан, биз ҳам фаолиятимизнинг устувор йўналиши бўлган халқ билан мулоқот тамойилига эътиборимизни янада кучайтиришимиз, ҳар бир масалани "маҳаллабай" ва "хонадонбай" таҳлил қилиш орқали инсон қадрини амалда таъминлашимиз лозим Зотан, давлат ва жамоат идораларининг энг олий мақсади — халққа хизмат қилиш ва унинг розилигига эришишдир Робахон Маҳмудова,Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси