Гулларга меҳр берган аёл
Бу ҳовли соҳибаси — маҳаллада “гулчи опа” деб эътироф этилган Моҳира Абдужабборова Унинг гулларга бўлган муҳаббати катта гулзордан эмас, бор-йўғи икки туп кўчатдан бошланган. Бир пайтлар оғир хасталик туфайли руҳан тушкун кунларни бошдан кечираётган Моҳира опага яқинларидан бири икки туп гул бериб

Бу ҳовли соҳибаси — маҳаллада “гулчи опа” деб эътироф этилган Моҳира Абдужабборова Унинг гулларга бўлган муҳаббати катта гулзордан эмас, бор-йўғи икки туп кўчатдан бошланган. Бир пайтлар оғир хасталик туфайли руҳан тушкун кунларни бошдан кечираётган Моҳира опага яқинларидан бири икки туп гул бериб, “шуларни парвариш қилинг” деган экан. Шунда у ўз келажаги ва орзуларини ҳам шу кўчатларда кўргандек бўлади Аста-секин гулларга қараш унинг кундалик машғулотига, кейин эса мароқли касбига айланди. У ҳар бир кўчатни меҳр билан парвариш қилди, уларнинг "кўнглига" қулоқ тутди. билмаганини сўраб ўрганди. Кун келиб, томорқадаги гуллар барқ уриб яшнади, ҳовли ажиб гулзорга айланди Бундан хабар топганлар гул, кўчат сўраб кела бошлашди. Оддий Ҳавас билан бошланган машғулот шу тариқа оилавий тадбиркорликка айланди. Бугун бу ерда турли хил манзарали гуллар билан бирга лимон кўчатлари ҳам парвариш қилинади. Қишнинг изғиринидан асраш учун эса Моҳира опа ўзича самарали усулни йўлга қўйган: ерга солинган маҳаллий ўғит табиий иссиқлик бериб, икки қават плёнка остидаги кўчатларни совуқдан ҳимоя қилади Меҳнатдан барака топган инсоннинг ҳовлиси ҳам файзли бўлади. Моҳира опа ҳам бу ҳақиқатни шукроналик билан тилга олади. Унинг айтишича, эришилган ҳар бир ютуқ ортида аввало сабр ва оилавий бирдамлик туради Бугун у фақат гул етиштирибгина қолмайди. Гулчиликка қизиққан ёшларга маслаҳат беради, ўз тажрибасини улар билан баҳам кўради. Ижтимоий тармоқларда ҳам унинг тавсияларини кузатиб борувчилар кам эмас Ахир донишлар "Меҳнат инсонни улуғлайди" деб бежиз айтишмаган-да Абдужалол Қаюмов, ЎзА