Глобал бозор ва ҳамкорлик масалалари муҳокамада
Флорида штати Бока Ратон шаҳрида ўтказилган “FIA Global Cleared Markets Conference” конференциясида қатнашган делегация аъзолари глобал фьючерс ва дериватив бозорларидаги замонавий тенденциялар ҳамда тартибга солиш масалалари юзасидан муҳокамаларда иштирок этди Шунингдек, CME Group Chicago Mercanti

Флорида штати Бока Ратон шаҳрида ўтказилган “FIA Global Cleared Markets Conference” конференциясида қатнашган делегация аъзолари глобал фьючерс ва дериватив бозорларидаги замонавий тенденциялар ҳамда тартибга солиш масалалари юзасидан муҳокамаларда иштирок этди Шунингдек, CME Group Chicago Mercantile Exchange раҳбарияти билан учрашувда фьючерс савдоларини ривожлантириш, бозор иштирокчилари учун семинар ва тренинглар ташкил этиш, халқаро тажрибани жорий этиш масалалари муҳокама қилинди Вашингтон шаҳрида эса АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) раҳбари Стифэн Гарднер билан учрашув ўтказилиб, Ҳамкорлик “йўл харитаси” доирасидаги ишлар ва келгуси ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди Бундан ташқари, АҚШ Федерал савдо комиссияси масъуллари билан мулоқотда мамлакатимизда рақобат муҳитини яхшилаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдим этилди ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди Нигора Раҳмонова, ЎзА