Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Фармацевтика тармоғи вакиллари хайрия ҳашарида фаол иштирок этди

Мазкур хайрия тадбирида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Ҳашар давомида агентликка қарашли ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Атроф-муҳит турли чиқиндилардан тозаланиб, тар

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Фармацевтика тармоғи вакиллари хайрия ҳашарида фаол иштирок этди
Paylaş:

Мазкур хайрия тадбирида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Ҳашар давомида агентликка қарашли ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Атроф-муҳит турли чиқиндилардан тозаланиб, тартибга келтирилди, мавжуд яшил майдонлар ободонлаштирилиб, дарахт ва манзарали ўсимликлар парваришланди Агентлик ходимлари томонидан янги кўчатлар экиш, бинолар атрофини санитария жиҳатидан тозалаш ва ҳудудларнинг меъморий қиёфасини сақлашга алоҳида эътибор қаратилди Бу каби тадбирлар нафақат атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, балки меҳнат жамоалари ўртасида аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир Шунингдек, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси ҳам ушбу хайрия ташаббусига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшди. Институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари баҳорнинг илк нафаси билан биргаликда яхши қўшничилик анъаналарига мувофиқ, ўқув даргоҳига туташ бўлган “Увайсий” маҳалла фуқаролар йиғини кўчаларида ҳам ободончилик ишларини олиб борди Институт ҳудудида ҳам ишлар қизғин давом этди. Бўлажак фармацевтлар табиатни асрашда ўз фаолликларини кўрсатди. Бино атрофидаги йўлаклар тозаланиб, гулзорлар тартибга келтирилди, дарахтлар оқланиб, шакл берилди Институт фаоллари таъкидлаганидек, меҳнат инсонни улуғлайди, жамоавий меҳнат эса инсонларни янада жипслаштиради. Бугунги ҳашар нафақат ҳудудни тозалаш, балки ёшларда ватанпарварлик ва атроф-муҳит учун жавобгарлик ҳиссини уйғотишга хизмат қилди Дарҳақиқат, хайрия ҳашари шунчаки тозалик тадбири эмас, балки миллий қадриятларимизнинг бардавомлиги ифодасидир. Фармацевтика тармоғи вакилларининг бугунги меҳнати юртимий ободлиги ва халқимиз фаровонлигига қўшилган муносиб туҳфа бўлди Моҳигул Қосимова, ЎзА