Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

İlaç endüstrisinin gelişimi nüfusun sağlığının güçlendirilmesine hizmet etmektedir

Шу боис, Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Давлат томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, инновацияларни илмий амалиётга татбиқ этиш, халқаро стандартларга мувофиқ маҳсулотлар яратиш ва аҳолига сифатли дори воситалари тақдим этиш борас

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
İlaç endüstrisinin gelişimi nüfusun sağlığının güçlendirilmesine hizmet etmektedir
Paylaş:

Шу боис, Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Давлат томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, инновацияларни илмий амалиётга татбиқ этиш, халқаро стандартларга мувофиқ маҳсулотлар яратиш ва аҳолига сифатли дори воситалари тақдим этиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларини модернизация қилиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Хусусан, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарилишини кўпайтириш, фармацевтика корхоналарида халқаро стандартлар асосида сифат назоратини кучайтириш, инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш ва соҳада экспорт салоҳиятини ошириш каби вазифалар мамлакат фармацевтика тармоғини янада ривожлантиришга хизмат қилаётир Шу билан бирга, мамлакатимизда фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳолини сифатли ва самарали дори воситалари билан таъминлаш, импортга бўлган боғлиқликни камайтириш, илмий ишланмалар ва инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Айниқса, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда халқаро стандартларни жорий этиш, замонавий лабораториялар ташкил этиш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда 2026 йилнинг 5 мартида қабул қилинган “Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони мамлакатимизда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш, аҳоли саломатлиги ва соғлом турмуш тарзини таъминлашда муҳим қадам бўлди. Мазкур ҳужжат тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали фармацевтика маҳсулотлари рақобатбардошлигини кучайтиришни назарда тутади Фармоннинг асосий мақсади – Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларида дори воситаларига бўлган эҳтиёжни қоплаш, илмий тадқиқот ва инновацияларни ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар яратишдан иборат. Шу билан бирга, ҳужжат янги технологиялар ва биотехнологияларни қўллаб-қувватлаш, тиббиёт соҳасида қимматли кадрлар ва малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш ва халқаро бозорга кириш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади Фармон доирасида 2026 йилда фармацевтика маҳсулотлари ҳажмини 8,5 триллион сўмга етказиш ва 350 турли янги маҳсулот ишлаб чиқариш белгиланган. Шу билан бирга, соҳада 1 миллиард АҚШ доллари қийматдаги истиқболли инвестиция ва 800 миллион АҚШ доллари қийматдаги янги инвестиция лойиҳалари бошланиши назарда тутилган. Бу лойиҳалар замонавий технологияларни жорий этиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади Маҳсулот ва хизматларнинг экспортини 300 миллион АҚШ долларига етказиш, Tashkent Pharma Parkни минтақадаги биотехнология ва фармацевтика марказига айлантириш, патент муддати тугаган оригинал дори воситаларини ишлаб чиқариш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий-тадқиқот институтлари асосида Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш орқали иқтидорли кадрларни тайёрлаш каби вазифалар ҳам белгиланган Бу ташаббуслар фармацевтика соҳасида инновацион муҳитни шакллантиришга, илмий тадқиқотларни амалиёт билан уйғунлаштиришга ҳамда янги авлод дори воситаларини ишлаб чиқишга хизмат қилади. Шунингдек, илмий марказлар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий биотехнологик ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш имкониятини кенгайтиради – Ҳужжат ижроси таъминланиши натижасида аҳолига замонавий, самарали ва хавфсиз дори воситалари тақдим этилади, – дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов. – Маҳаллий корхоналарда юқори технологияли ва халқаро стандартларга мувофиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, импортга боғлиқлик камайиб, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардош бўлади. Инвестициялар ва янги технологиялар орқали иш ўринлари ва экспорт имкониятлари ортиб, иқтисодиёт ривожланади. Шунингдек, Миллий биофармацевтика институтлари орқали илмий тадқиқотлар ва технологияларнинг амалиётга татбиқи осонлашади, соғлом жамиятни шакллантириш ва аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини қондиришда муҳим аҳамият касб этади Мутахассисларнинг фикрича, фармацевтика тармоғини ривожлантириш нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки ижтимоий нуқтаи назардан ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки, сифатли дори воситаларига бўлган талабнинг қондирилиши аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва тиббий хизматлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш мамлакат иқтисодиётида янги иш ўринлари яратиш, инвестицияларни жалб этиш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга ҳам туртки беради Қайд этилганидек, ушбу ҳужжат нафақат фармацевтика соҳасини модернизация қилиш, балки аҳоли саломатлигини таъминлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, дори воситалари бозорида шаффофликни таъминлаш, самарали инвестициялар ва сифат стандартларини жорий қилиш орқали фармацевтика соҳасини халқаро даражага олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга Моҳигул Қосимова, ЎзА